КОСОНСОЙДА ШИФОКОРЛАР БАЙРАМИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ

07.11.2020

Шифокорлик касби - энг машаққатли ва шу билан бирга шарафли касблардан бири ҳисобланади.

Тиббиёт ходимларининг ўз ишига масъулият билан ёндошишлари, инсонларни ҳаёти ва тақдирида муҳим аҳамият касб этади.

Айни кунларда жонажон Ватанимиз дунё ҳамжамиятида ўз обрў-эътиборига эга бўлиб, қалбимизга фаровон ҳаёт завқи олам-олам қувонч бахш этаётган шу қутлуғ кунларда, барчамиз юртимизнинг яна бир улуғ айёми – "Тиббиёт ходимлари куни”ни кенг нишонламоқда. Бугун Косонсой туманида ҳам соҳа ходимлари байрами тантанали равишда кўтаринки руҳда нишонланди.

Тадбирда Косонсой туман ҳокими Баҳодир Юсупов иштирок этиб, шарафли касб эгалари бўлмиш азиз шифокорларни касб байрами билан самимий муборакбод этди.

Маросимда туман тиббиёт бирлашмаси ходимларининг бир гуруҳига туман ҳокимлигининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

Тадбир давомида Косонсой тумани маданият бўлими хушовоз хонандаларининг чиқишлари йиғилганларга кўтаринкилик бағишлаб, тадбирга файз киритди.

 

Косонсой туман ҳокимлиги ахборот хизмати

ТЎРАҚЎРҒОН ТУМАНИДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

03.11.2020

Президент Администрацияси, вазирлик ва идоралар, секторлар, ҳудудий ташкилот ва идоралар раҳбарлари иштирокидаги сайёр қабул Тўрақўрғондаги “Комилов Турсунбой” фермер хўжалиги бўлиб ўтди.

Сайёр қабулда Тўрақўрғон, Косонсой ва Наманган туманларидан келган фуқароларнинг мурожаатлари тингланди.

Уларни Президент маслаҳатчисининг ўринбосари Алишер Усманов, вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Толибжон Юсупов,  Тўрақўрғон, Косонсой ва Наманган туманлари ҳокимлари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари қабул қилди.

Мурожаатлар ижроси юзасидан шу жойнинг ўзида мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берилди, ўрганиш талаб этиладиганлари назоратга олинди.

Инсон учун фуқаролик паспортига эга бўлиш энг катта ғурур туйғусини бахш этади.

Сайёр қабул доирасида бир гуруҳ юртдошларимизга фуқаролик паспортлари топширилиб, ушбу юксак шараф билан қутланди. 

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ КОСОНСОЙ ТУМАН КЕНГАШИ БЎШАБ ҚОЛГАН ЎРИНГА САЙЛАНГАН ДЕПУТАТНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ТЎҒРИСИДА

02.11.2020

Халқ депутатлари Косонсой туман Кенгаши бўшаб қолган ўринга 2020 йил 25 октябр куни бўлиб ўтган такрорий овоз бериш натижаларига кўра, округ сайлов комиссиясининг сайлов натижаларини аниқлаш тўғрисидаги баённомаларига асосан, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 20, 59, 93, 96, 97 моддаларига мувофиқ туман сайлов комиссияси

Қ А Р О Р   Қ И Л А Д И:

  1. 2020 йил 25 октяр куни Халқ депутатлари Косонсой туман Кенгаши бўшаб қолган ўринга депутатлик сайлови бўйича ўтказилган такрорий овоз бериш натижаларига кўра 1-Баҳористон сайлов округидан сайланган депутат иловага мувофиқ рўйхатга олинсин:

2.Ушбу қарор матбуотда эълон қилинсин.

 

Халқ депутатлари Косонсой туман

Кенгашига сайлов ўтказувчи туман

сайлов комиссияси раиси:                                                Қ.Иномов 

 

 

 

ХОТИН-ҚИЗЛАР БЎЙИЧА МАСЛАҲАТЧИЛАР ВА ҲОКИМЛИКЛАР АХБОРОТ ХИЗМАТЛАРИ РАҲБАРЛАРИГА ХИЗМАТ АВТОМОБИЛЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

29.10.2020

Наманган шаҳридаги “Уч фаввора” хиёбонида шаҳар-туман ҳокимларининг хотин-қизлар бўйича маслаҳатчилари ва шаҳар-туман ҳокимликлари ахборот хизматлари раҳбарларига хизмат автомобиллари топшириш маросими бўлиб ўтди.

 

Тадбирда вилоя ҳокими Шавкатжон Абдураззақов иштирок этди.

 

Ҳокимларнинг хотин-қизлар бўйича маслаҳатчиларига Nexia 3, шаҳар-туман ҳокимликлари ахборот хизматлари раҳбарларига эса Spark автомобиллари тақдим этилди.

 

—Бу икки тизим олдига бугунги кунда ниҳоятда долзаб масалалар қўйилган. Хотин-қизлар бўйича маслаҳатчилар Президентимиз томонидан жорий йил 8 октябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар, хусусан, аёллар дафтарини тўлақонли шакллантиришга алоҳида эътибор қаратишлари зарур. Ахборот хизматлари эса бугунги кун нафасини тезкорлик билан илғаб, ҳудудларда рўй бераётган воқеа-янгиликларни ҳозиржавоблик билан ёритиб боришлари, журналист ва блогерлар билан ҳамкорликни узвий йўлга қўйишлари зарур, — деди вилоят ҳокими.

 

Тадбир якунида хотин-қизлар бўйича маслаҳатчилар ва ахборот хизматлари раҳбарлари галдаги вазифалар хусусида ўзаро фикрлашиб олди.

ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

26.10.2020

Бугун Халқ депутатлари Косонсой туман Кенгашининг ўн саккизинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишида Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари,  секторлар раҳбарлари, умумий ўрта таълим мактаблари, мактабгача таълим ташкилотлари директорлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Сессия котиби, кун тартиби ва иш регламенти тасдиқланди.

Сессияни туман ҳокими, Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Баҳодир Юсупов олиб борди.

Сессия кун тартибидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг  “Мамлакатимиз таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони лойиҳасини кўриб чиқиб, таклифлар бериш масаласи ўрин олди.

Ушбу масала юзасидан Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати, ижтимоий-маданий соҳани ривожлантириш, оила, хотин-қизлар ва ёшлар масалалари бўйича комиссия раиси В.Тожибоева, туман халқ таълими бўлими мудири М.Аллохонова, туман мактабгача таълим бўлими бошлиғи Р.Каримова ахборот бериб ўтдилар.

Шунингдек, ота-оналар Кенгаши вакиллари О.Ниёзова, А.Охунжоновлар музокара учун сўзга чиқиб, ўз фикр-мулоҳазаларини ҳамда таклифларини билдиришди.

Сессияда кўрилган масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

БАЙРАМИНГИЗ ҚУТЛУҒ БЎЛСИН АЗИЗ ҲУҚУҚ ПОСБОНЛАРИ!

25.10.2020

Юртимизда ҳукм сураётган тинчлик-осойишталик сабаб халқимиз эртанги кунга ишонч билан боқмоқда. Бу шубҳасиз, ички ишлар органлари ходимларининг фидойи хизматлари натижаси.

Бугун 25-октябрь - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органлари ходимлари куни. Шу муносабат билан Косонсой тумани Ички ишлар бўлимида тадбир ташкил этилди. Унда туманда фаолият олиб бораётган барча Ички ишлар органлари ходимлари ва туман мутасадди раҳбарлари иштирок этишди.

Жумладан ўз ишига масъулият билан ёндашиб, ўз ватанига хизмат қилишда фидойи ва жасур мард ўғлонларнинг бир гуруҳига эсдалик совғалари ва ташаккурномалар топширилди. Шунингдек, бир қатор соҳа ходимларига лейтенант унвони берилди.

Тадбирга бир гуруҳ нафақадаги ходимлар ҳам таклиф этилиб, уларга эсталик совғалари топширилди.

Шунингдек, профилактика инспекторлари хизматда фойдаланиш учун махсус сумкаларни қабул қилиб олдилар.

 

Касб байрамингиз муборак бўлсин фидойи Ички ишлар органлари ходимлари!

КОСОНСОЙ ТУМАН ТИББИЁТ БИРЛАШМАСИГА ЯНГИ РАҲБАР ТАЙИНЛАНДИ

24.10.2020

 

Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасининг 2020 йил 24 октябрдаги 115-сонли буйруғига мувофиқ Шерали Ҳусанбоевич Раҳимов Косонсой тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи этиб тайинланди.

 

У 1981 йилда Косонсой туманида туғилган. 2005 йили Андижон давлат тиббиёт институтини тамомлаган. Мутахассислиги – жарроҳ.

 

Шерали Раҳимов 2007-2017 йиллар давомида Косонсой туман тиббиёт бирлашмасида жарроҳ, «Оналик ва болаликни мухофаза қилиш» бўйича ўринбосар, шошилинч ёрдам бўлими мудири, тиббиёт бирлашмаси бошлиғи лавозимларда фаолият юритган.

У ушбу тайинловга қадар Косонсой тиббиёт бирлашмаси шошилинч ёрдам бўлими жарроҳи лавозимида ишлаб келаётганди.

“МЕҲР-САХОВАТ” КЎКРАК НИШОНИ ЎЗ ЭГАЛАРИГА ТОПШИРИЛДИ

23.10.2020

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 майдаги фармони асосида коронавирус пандемияси даврида миллий қадрият ва анъаналаримизни муносиб давом эттириб, меҳр-оқибат, саховат, химмат ва олижаноблик фазилатларини улуғлаб келаётган, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларга беминнат кўмак бериш борасидаги ишларни умумхалқ ҳаракати даражасига кўтаришга катта ҳисса қўшган юртдошларимиз “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан тақдирландилар.

 

Қувонарлиси, туманимиз фаолларнинг 44 нафари ушбу мукофотга лойиқ кўрилди. Косонсой туман ҳокими Баҳодир Юсупов мукофотларни ўз эгаларига торширар экан, ушбу мукофот туманимиз фаолларининг бугунги синовли даврда қилган муносиб хизматларининг эътирофи эканлигини таъкидлади.

НАВБАТДАГИ СЕССИЯ БЎЛИБ ЎТДИ

22.10.2020

Косонсой тумани ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари Косонсой туман Кенгашининг навбатдаги ўн еттинчи сессияси бўлиб ўтди.

Дастлаб сессияда Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида жорий йилнинг 16 октябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш чора-тадбирлари асосида вазифалар белгилаб берилганлиги юзасидан Косонсой туманида 2021 йил май ойига қадар туман аҳолиси эҳтиёжи учун талаб қилинадиган гўшт, тухум, ун, ёғ, шакар, гуруч, картошка, сабзи ва пиёз маҳсулотлари хажмини аниқ ҳисоб-китоб қилиб, ушбу маҳсулотлар захирасини яратиш ҳамда ойма-ой бозорга чиқариб бориш, ушбу мақсадда амалга ошириладиган ишлар тўғрисида ҳисоботи тингланди.

 

Иккинчи масала туманда 3-4-сонли мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари ота-оналарнинг пандемия шароитида фарзандларининг дарс машғулотларига юбориш бўйича ўтказилган сўровномалар натижаси тўғрисида ушбу мактаб директорлари ҳисоботи тингланди.

 

Шундан сўнг навбатдаги масала - “Фахрий мураббий” ордени билан тақдирлаш учун номзодларни тавсия этиш тўғрисида Косонсой тумани маҳалла ва оилани қўллаб-қуватлаш бўлими бошлиғининг Кексалар ва фахрийларни қўллаб қувватлаш ва ижтимоий фаоллигини ошириш бўйича ўринбосари О.Қориевнинг ҳисоботи тингланди.

 

Сессияда кун тартибидаги масалалар юзасидан Халқ депутатлари туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати

КОСОНСОЙЛИК ЎҚИТУВЧИ «ЎЗБЕК ТИЛИ БЎЙИЧА ЭНГ ЯХШИ ВИДЕОДАРС» ТАНЛОВИДА 1-ЎРИННИ ҚЎЛГА КИРИТДИ

19.10.2020

Халқ таълими вазирлиги томонидан ўтказилган она тили ҳамда ўзбек тили фанлари ўқитувчилари ўртасида  «Ўзбек тили бўйича энг яхши видеодарс» услубий-ижодий ишлар танловининг она тили фани йўналишида Наманган вилояти Косонсой туманидаги  27-умумтаълим мактабининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси  Барно  Тошпўлатова  республика миқёсида фахрли 1-ўринни қўлга киритиб, 11.500 000 сўмлик бир марталик пул мукофоти билан тақдирланди.

Изланувчан ва интилувчан педагогонинг кейинги фаолиятига зафарлар тилаймиз.

 

Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати

 
© 2014-2020, Namangan viloyat Kosonsoy tuman hokimligining rasmiy axborot portali. Sayt materiallaridan foydalanilganda www.kosonsoy.uz manbasi ko'rsatilishi shart.
Sayt Namangan viloyati hokimligining Kompyuterlashtirish markazi tomonidan ishlab chiqilgan.