ШАҲАРСОЗЛИК НОРМАЛАРИ ВА ҚОИДАЛАРИ АМАЛДАМИ?

09.02.2021

Туманимизда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 12 февралдаги “Аҳоли пунктларини комплекс қуришда шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари қатъий бажарилишини назорат қилишни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 41-сонли қарорининг бажарилишини таъминлаш мақсадида туман ҳокимлиги ҳузуридаги аҳоли пунктлари комплекс қурилишини назорат қилиш ҳудудий комиссияси жойларда тушунтириш ишларини олиб бормоқда.

Жумладан, бугун Навбахор-2, Баҳористон МФЙларда 1 тадан, Учқўрғон МФЙларда 8та ноқонуний қурилиш ҳамда умум фойдаланишда бўлган кўчани эгаллаб олинганлиги аниқланди.

Туман ишчи гуруҳи билан биргаликда барча ноқонуний қурилиш ишларини амалга оширган фуқаролар мазкур қурилиш ва кўчма қурилмаларни 7 (уч) иш куни мобайнида бартараф этишлари тўғрисида расман огоҳлантирилдилар.

Ушбу аниқланган ноқонуний қурилмаларни бузиш ишлари амалга оширилмоқда.

 

Косонсой туман  ҳокимлиги ахборот хизмати

 
© 2014-2021, Namangan viloyat Kosonsoy tuman hokimligining rasmiy axborot portali. Sayt materiallaridan foydalanilganda www.kosonsoy.uz manbasi ko'rsatilishi shart.
Sayt Namangan viloyati hokimligining Kompyuterlashtirish markazi tomonidan ishlab chiqilgan.