АЛИШЕР НАВОИЙ ТАВАЛЛУДИНИНГ 580 ЙИЛЛИГИ КЕНГ НИШОНЛАНАДИ

08.02.2021

 

Аждодларимизнинг маънавий меросига ҳурмат билан қараш, уларни асраб-авайлаш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиздир. Зеро, маънавияти юксак миллатнинг келажаги буюк ва мустаҳкам бўлади.

Ушбу фикрнинг исботи мисолида юртимиз бўйлаб улуғ мутафаккир бобомиз Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги кенг нишонланаётганини кўрамиз. Бугун Косонсой туманидаги Маданият марказида ҳам доно маслакдош, чинакам давлат арбоби, ўз асарлари билан халқ қалбидан жой олган ғазал мулкининг султони Навоий бобомиз хотирасига бағишлаб  маънавий-маърифий тадбир кўтаринки руҳда ўтказилди.

Анжуманда 8-сонли мактаб ўқувчилари томонидан Навоий бобомиз асарлари ҳақида атрофлича маълумот берилди. Туман маданият бўлими хушовоз хонандалари шоир ғазалларини куйга солиб йиғилганларни хушнуд этдилар. Ўқувчиларининг тайёрлаган саҳна кўринишлари барчага кўтаринкилик бағишлаб, тадбирга файз киритди.

 
© 2014-2021, Namangan viloyat Kosonsoy tuman hokimligining rasmiy axborot portali. Sayt materiallaridan foydalanilganda www.kosonsoy.uz manbasi ko'rsatilishi shart.
Sayt Namangan viloyati hokimligining Kompyuterlashtirish markazi tomonidan ishlab chiqilgan.