ТУМАН ЁШЛАРИ БИЛАН НАВБАТДАГИ ОЧИҚ МУЛОҚОТ ЎТКАЗИЛДИ

05.02.2021

Косонсой туманида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизими доирасида очиқ мулоқот ташкил этилди. Учрашувда туман ҳокими Б.Юсупов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ш.Раҳимов, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги бош инспектори А.Раҳманов, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги масъул ходими О.Зуннунов ҳамда туман давлат идора ва муассасалари раҳбарлари ҳамда ишсиз, уюшмаган ёшлар иштирок этишди.

Дастлаб, туман ҳокими Б. Юсупов, Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутати Ш.Раҳимовлар сўз олиб, мамлакатимизда Муҳтарам Президентимиз раҳбарликларида ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш, ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни ҳар томонлама баркамол бўлиб вояга етиши учун шарт-шароитларни яратиш юзасидан кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётганлиги, ушбу ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини ёшларга тушунтириш ҳамда таклиф ва муаммоларини эшитиш, бартараф этиш ва амалий ёрдам бериш, мақсадида амалга оширилаётган ишларга алоҳида тўхталиб ўтдилар. 

Шундан сўнг  иштирокчиларнинг таклиф ва муаммолари мутасаддилар томонидан тингланди. Ёшлар томонидан билдирилган барча муаммолар ва таклифлар атрофлича муҳокама қилиниб, 17та мурожаатнинг 2таси жойида ҳал этилди. 15 таси эса тегишлилиги бўйича тумандаги мутасадди ташкилотлар раҳбарларига йўналтирилди.

 
© 2014-2021, Namangan viloyat Kosonsoy tuman hokimligining rasmiy axborot portali. Sayt materiallaridan foydalanilganda www.kosonsoy.uz manbasi ko'rsatilishi shart.
Sayt Namangan viloyati hokimligining Kompyuterlashtirish markazi tomonidan ishlab chiqilgan.