ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА БИЛИМ ВА ИННОВАЦИЯЛАР МИЛЛИЙ МАРКАЗИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

05.02.2021

“Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар тизими ҳамда замонавий хизматлар кўрсатишни янада ривожлантириш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–6159-сон, 03.02.2021 й.) қабул қилинди.

 

Фармонга кўра, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази ташкил этилди.

 

Миллий марказ барча турдаги давлат илмий ва ОТМнинг қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга ошириладиган илмий-тадқиқот фаолиятини мувофиқлаштиради.

 

Қишлоқ хўжалиги соҳасида таълим, илм-фан ва ишлаб чиқаришнинг узвий интеграциясини таъминлаш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш фаолияти йўлга қўйилди.

 

Шунингдек, қуйидагилар ташкил этилади:

 

● 2021–2022 йилларда Миллий марказнинг Республика агрохизматлар маркази, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар агрохизматлар марказлари;

● 2022 йилдан бошлаб босқичма-босқич қишлоқ туманларида Миллий марказнинг туман агрохизматлар марказлари.

 

Бундан ташқари, 2021 йил 1 мартдан, тажриба тариқасида, Миллий марказ тизимидаги илмий-тадқиқот муассасаларида тадбиркорларни жалб этган ҳолда кичик илмий-инновацион корхоналар ташкил этилади.

 

Фармон билан Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар тизимини 2021-2025 йилларда устувор ривожлантириш концепцияси тасдиқланди.

 

Концепция доирасида, жумладан, Миллий марказ ҳузуридаги 100 дан ортиқ хизматларни кўрсатиш тизимини йўлга қўйиш назарда тутилган.

 
© 2014-2021, Namangan viloyat Kosonsoy tuman hokimligining rasmiy axborot portali. Sayt materiallaridan foydalanilganda www.kosonsoy.uz manbasi ko'rsatilishi shart.
Sayt Namangan viloyati hokimligining Kompyuterlashtirish markazi tomonidan ishlab chiqilgan.