Янгиликлар

Косонсой туманида 10 та таълим муассасаларига «ЗАМОНАВИЙ МАКТАБ» сертификатлари тантанали равишда топширилди
27.04.2024
Янги турдаги умумтаълим муассасаларини барпо этиш ва муқаддам қурилган биноларни босқичма-босқич замон талабларига мослаштириш, ўқув-тарбия жараёнида замонавий педагогик технологияларни қўллаш, таълим хизматлари бозорида рақобатни ривожлантириш орқали умумий ўрта таълимни янги босқичга олиб чиқиш мақсадида, 2022- 2023-ўқув йилида Косонсой туманидан жами 14 та таълим муассасаси «Замонавий мактаб» лойиҳасида иштирок этиб, 10 та мактаблар «Замонавий мактаб» сертификатини қўлга киритдилар. Жорий йилнинг 26 апрель куни бўлим бошлиғи Р.Каримова томонидан мактабларда яратилган шарт-шароитлар ва амалга оширилган муваффақиятли тажрибаларга кўра 3-даражали «Замонавий мактаб» сертификатини қўлга киритган таълим муассаса раҳбарлари тақдирландилар.

 

Ишонч телефонлар

    • Вилоят ҳокимлигининг ишонч телефони (0-369) 227-07-11
    • Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлим (0-369) 227-08-29
    • Туман ҳокимлигининг ишонч телефони (0-369) 652-12-10
    • Туман ҳокимлигининг умумий бўлим (0-369) 652-28-02
    • Туман ҳокимлигининг ахборот хизмати (0-369) 652-21-85
    • Туман ҳокимлигининг оила ва хотин қизлар бўлими (0-369) 652-18-92
    • Маҳаллабай ишлаш маркази (0-369) 652-60-10
    • Ташкилий кадрлар гуруҳи (0-369) 652-13-12

Сўровнома

Интерактив давлат хизматларидан фойдаланишдан мақсадингиз?

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан амалга оширилаётган “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида жойларда кенг кўламли қурилиш, ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.Натижада туманлар, қишлоқлар қиёфаси, инфратузилмаси тубдан яхшиланмоқда, аҳолининг турмуш фаровонлиги ортмоқда.

Жорий йилда “Обод қишлоқ” дастури доирасида Косонсой туманидаги "Обод" ва "Истиқлол" маҳаллаларида катта ҳажмдаги қурилиш, ободонлаштириш ишларини амалга ошириш, муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш режалаштирилган.

Дастур доирасида маҳаллаларда барча соҳаларда ишлар жадал кетмоқда.

Хусусан, "Истиқлол" маҳалласи аҳолисига электр таъминотини яхшилаш мақсадида 3та трансформатор ўрнатиш, 85та бетон таянч устунлар ўрнатиш, 3,4 километр электр тармоғини тортиш белгиланган бўлиб, ҳозиргача 85та бетон устунлар ўрнатилиб, 1,8 километр тармоқ тортилиб, 2та трансформатор ўрнатилди.

Фото галерея

Видео галерея