КОСОНСОЙ ТУМАНИДА «МОНО МАРКАЗ»НИНГ ОЧИЛИШ МАРОСИМИ БЎЛИБ ЎТДИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қамбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида“ги қарорига мувофиқ республикамизининг кўплаб ҳудудларида моно марказлар ташкил этилмоқда.
Хусусан, аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш мақсадида Косонсой туман 1-сонли касб-ҳунар мактабида ташкил этилган «моно марказ»нинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
«Моно марказ»да меҳнат миграцияси йўли билан вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижий мамлакатларга кетаётган фуқаролар ҳамда ишсиз хотин-қизларни касб-ҳунарга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, хорижий тиллар ва тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш каби методик ва ташкилий ишлар амалга оширилади.
Маросимда Косонсой туман ҳокими Баҳодир Юсупов ҳамда туман Бандликга кўмаклашиш маркази бошлиғи З. Аҳмедов ҳамда Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари И. Жакбаровлар иштирок этдилар.