“НАМУНА” КИЧИК САНОАТ ЗОНАСИДА 1+1 ЛОЙИҲАСИ

01.02.2021

Янгича ёндашув. Бугун даврнинг талаби шундай. Аҳоли билан, хусусан, «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари»га киритилган ҳамюртларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш муҳим масалалардан саналади. Уларнинг бандлигини таъминлаш ҳам долзарб вазифалардан. Жойларда амалга оширилаётган ишлар ҳам бу саъй-ҳаракатларнинг амалдаги ифодаси.

4210 минг аҳолининг 111 минги ёшлар. Ёки Косонсой тумани бўйича аҳолининг 55 фоизини ёшлар ташкил қилади дегани. Уларнинг бандлигини таъминлаш, муайян касбга йўналтириш, бўш вақтини мазмунли ўтказиш устувор вазифалардан саналади. Бугун бу борада янги тизим жорий этилди. Яъни бир тадбиркорга бир нафар ёш бириктирилади. Бунда у ҳам иш билан таъминланади ҳам мавжуд билимларини мустаҳкамлаб боради.

Айни пайтда Косонсой туманининг "Гўрмирон" ҳудудида жойлашган 26 гектар майдонда ташкил этилган “Намуна” кичик саноат зонасида 210 млрд сўмлик 27 та лойиҳа амалга оширилмоқда. Бунинг натижасида 1700га яқин янги иш ўринлари яратиляпти. Эътиборли жиҳати, бу ерда ишбилармонлар ўз фаолиятларини бошлашлари баробарида ёшларга касб маҳорати ҳам ўргатилади. Яъни 1+1 лойиҳаси асосида. Муҳими, улар келгусида мустақил иш бошлашларида бу заминдир.

Улар тадбиркорга бириктирилиши натижасида ҳам ишга жойлашишади ҳам даромад топиш имкониятига эга бўладилар. Эътиборлиси, улар бир вақтнинг ўзида тажрибаларини ҳам орттиришади. Бу эса келгусида уларнинг мустақил фаолият бошларида "мактаб" вазифасини ўтайди.

 
© 2014-2021, Namangan viloyat Kosonsoy tuman hokimligining rasmiy axborot portali. Sayt materiallaridan foydalanilganda www.kosonsoy.uz manbasi ko'rsatilishi shart.
Sayt Namangan viloyati hokimligining Kompyuterlashtirish markazi tomonidan ishlab chiqilgan.