ЁШЛАР БИЛАН ИЖОДИЙ УЧРАШУВ

23.01.2021

Мамлакатимизда ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастури асосида 23 январ куни Косонсой туманида "Ёшлар фестивали" ташкил этилди. Ушбу "Ёшлар фестивали" доирасида "Миллий маданият маркази"да Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси ташаббуси билан "Ёшлар билан ижодий учрашув" кечаси ўтказилди. Ушбу кечада Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси Наманган вилояти бўлими раҳбари,  таниқли шоир Зиёвуддин Мансур, Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими раҳбари, шоир Носир Аббос, таниқли ғазалнавис Дилором Эргашева, таниқли шоир Иброҳим Маҳкамовлар иштирок этдилар. Қолаверса, ушбу тадбирда тумандаги 50 дан ортиқ ижодкор ўқувчилар ўз шеърларини устозлар синовидан ўтказдилар. Тадбир якунида бундай тадбирларни ҳар ойда бир марта ўтказишга келишиб олинди.

 
© 2014-2021, Namangan viloyat Kosonsoy tuman hokimligining rasmiy axborot portali. Sayt materiallaridan foydalanilganda www.kosonsoy.uz manbasi ko'rsatilishi shart.
Sayt Namangan viloyati hokimligining Kompyuterlashtirish markazi tomonidan ishlab chiqilgan.