КОСОНСОЙ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ КАТТА МАЖЛИСЛАР ЗАЛИДА ТУМАН ҲУҚУҚНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ОРГАНЛАРИНИНГ МУВОФИҚЛАШТИРУВЧИ КЕНГАШ ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ

22.01.2021

Туман прокурори раислигида ўтказилган йиғилишда 2020 йил давомида туманда содир этилган жиноятлар ва ҳуқуқбузарликлар, уларни келтириб чиқарган сабаблар,  олдини олиш ва қарши курашиш бўйича амалга оширилган профилактик тадбирлар атрофлича муҳокама қилинди.

Йиғилишда барча мутасадди ташкилотлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари иштирок этдилар. Масъуллар бу борада ўз олдиларига мақсадлар қўйиб, эътиборни аҳоли билан ишлашнинг янги механизмига қаратиш кераклиги ҳамда бу бўйича вазифаларни белгилаб олдилар.

Тадбир якунида 2020 йилда жиноятчиликка қарши кураш ва уни олдини олиш борасида ижобий кўрсаткичларга эга бўлган маҳалла фуқаролар йиғинлари, ҳудудлар профилактика инспекторлари ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

 
© 2014-2021, Namangan viloyat Kosonsoy tuman hokimligining rasmiy axborot portali. Sayt materiallaridan foydalanilganda www.kosonsoy.uz manbasi ko'rsatilishi shart.
Sayt Namangan viloyati hokimligining Kompyuterlashtirish markazi tomonidan ishlab chiqilgan.