ТУМАНИМИЗДА ЁШЛАР БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА
Ёшларга берилаётган эътиборни барча ҳудудларимизда тез-тез раҳбарлар ҳамда ёшлар билан ўтказилаётган очиқ мулоқотлардан ҳам кўриш мумкин.
Ҳудди шундай мулоқотлардан бири Косонсой туман 2-сектор ҳудудида жойлашган 3-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтди.
"Ёшлар" дафтарига киритилган оилалар фарзандлари, уюшмаган, ишсиз ёшлар иштирок этган ушбу очиқ мулоқотда туман прокурори катта ёрдамчиси Ф.Каримджанов, туман Халқ қабулхонаси мудираси Т.Муйдинова, туман ҳокими ўринбосари А.Шералиев ҳамда тумандаги корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этишди. Мулоқотда мутасаддилар ёшларнинг муаммо, таклиф ва мурожаатларини тингладилар.
Очиқ мулоқотда ёшлардан турли йўналишлардаги кўплаб мурожаатлар келиб тушди.
Тадбир якунида келиб тушган мурожаатлар юзасидан йўл харитаси тузилиб, ижрога йўналтирилди.