КОСОНСОЙ ТУМАНИДА ҲУДУДИЙ ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАЛАРИ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СОҲАСИДАГИ КЎРСАТКИЧЛАР

22.01.2021

2020 йилда Косонсой туманида ҳудудий инвестиция лойиҳалари хизмат кўрсатиш соҳасида қиймати 46,7 млрд. сўмга тенг бўлган 26 та лойиҳа ишга туширилиб, 140 нафар янги иш ўринлари яратилди.

Ушбу лойиҳалардан:

"Иброхимжон ота медикал" МЧЖ томонидан қиймати 7.5 млрд.сўм га тенг бўлган "Диагностика маркази ва шифохона" ташкил этилиб,10 нафардан зиёд иш ўринлари яратилган.

"Косонсой шебен бетон" МЧЖ, қиймати 6 млрд.сўм, "Савдо комплекси ва хизмат кўрсатиш" лойиҳаси, иш ўрни 15дан зиёд иш ўрни яратилди.

"Ҳасанхон Обод савдо маркази" МЧЖ, қиймати 7 млрд.сўм, "Савдо комплекси ташкил этиш" лойиҳаси, иш ўрни 30 та.

Ravot Obod Guzari МЧЖ томонидан қиймати 6 млрд.сўмга тенг бўлган "Қурилиш махсус техникалари хизматини кўрсатиш" ташкил этилиб, 10 нафар янги иш ўринлари яратилди.

 
© 2014-2021, Namangan viloyat Kosonsoy tuman hokimligining rasmiy axborot portali. Sayt materiallaridan foydalanilganda www.kosonsoy.uz manbasi ko'rsatilishi shart.
Sayt Namangan viloyati hokimligining Kompyuterlashtirish markazi tomonidan ishlab chiqilgan.