ДАВЛАТ БАЙРОҒИМ - ФАХРИМ, ҒУРУРИМ

18.11.2020

Бугун бутун мамлакатимиз бўйлаб, “18 ноябрь –Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун” байрам сифатида кенг нишонланмоқда.

Жумладан, Косонсой туманидаги миллий маданият марказида сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, маъмурий идоралар раҳбарлари,  ҳарбий хизматчилар, туман фаоллари иштирокида  Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғининг 29 йиллик байрам тадбири ташкил этилди. Тадбирда сўз олганлар давлат байроғи мамлакатимиз  суверенитетининг рамзи бўлиб, миллий давлатчилигимиз, тарихий-маданий анъаналарни ўзида мужассамлаштиргани,  байроғимизда яхшилик, шон-шуҳрат, садоқат, поклик, халқимизнинг юксак маънавияти акс этганлигини таъкидлаб ўтдилар. Дараҳақиқат,  Бугун байроғимиз озод Ватанимиз узра ҳилпираб турибди. У бизни юртимиз тинчлиги ва равнақи йўлида бирлаштириб, мамлакатимиз мустақиллигини ҳамиша кўз қорачиғидай асрашга, буюк аждодларга муносиб ворис бўлишга, юксак ишонч ва қатъият билан келажакка қадам ташлашга даъват этиб тургани айни ҳақиқатдир.

 
© 2014-2020, Namangan viloyat Kosonsoy tuman hokimligining rasmiy axborot portali. Sayt materiallaridan foydalanilganda www.kosonsoy.uz manbasi ko'rsatilishi shart.
Sayt Namangan viloyati hokimligining Kompyuterlashtirish markazi tomonidan ishlab chiqilgan.