ТУМАН КЕНГАШИНИНГ ЎН ТЎҚҚИЗИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

11.11.2020

Бугун Халқ депутатлари Косонсой туман Кенгашининг ўн тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишида Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, секторлар раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, ташкилотлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Сессия котиби, кун тартиби ва иш регламенти тасдиқланди.

Сессияни туман ҳокими, Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Баҳодир Юсупов олиб борди.

Сессия кун тартибидан биринчи масала Халқ депутатлари Косонсой туман Кенгаши депутатлигига 2020 йил 11 - октябрь куни ўтказилган қайта сайлов якунлари юзасидан туман сайлов комиссияси раиси Қ.Иномовнинг ахбороти тингланди.

Иккинчи масала Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрациясининг сектор раҳбарларини жорий йилнинг октябр ойида олиб борилган фаолиятларини баҳолаш юзасидан белгиланган рейтинг натижаларига кўра энг паст кўрсаткичга эришган, 4-сектор раҳбари туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи А.Нажмиддиновнинг келгусида иш самарадорлигини ошириш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан ҳисоботи эшитилди.

Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2020 йил 18 сентябр куни кенгайтирилган тарзда видеоселектор мажлисининг 71-сонли баёни 45 бандида белгилаб берилган вазифа ҳудудларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва буни беталофат ўтказиш юзасидан секторлар раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди.

Тўртинчи масала Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрациясининг топшириқ хати ижросини таъминлаш ҳамда секторлар кесимида хотин қизларни касб-ҳунарга ўргатиш, уларнинг бандлигини таъминлаш, бизнес ташаббусини қўллаб қувватлаш ва ижтимоий ҳимоясини кучайтириш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш ҳақида туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси В.Тожибоева ахборот берди.

Кейинги масала Косонсой тумани маҳаллий бюджетининг 2020 йил I-III -чораклар даромадлар режасини ошириб бажарилган қисми ҳисобидан маблағларини йўналтириш тўғрисида туман молия бўлими бошлиғи Э.Тошпўлатов ахбороти тингланди.

Олтинчи масала Косонсой туманининг “Маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш ва хариталарини тузиш” ишларини якуний натижаларини тасдиқлаш тўғрисида туман ҳокими Б.Юсупов ҳисоботи эшитилди.

Сўнгги масала тумандаги 9 сонли Давлат ихтисослаштирилган мактаб интернат ўқувчилари ота-оналарнинг пандемия шароитида фарзандларининг дарс машғулотларига юбориш бўйича ўтказилган сўровномалар натижаси тўғрисида 9-сонли Давлат ихтисослаштирилган мактаб интернат директори М.Султонова ахборот берди.

Сессияда кўрилган масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

 

Косонсой туман ҳокимлиги ахборот хизмати

 
© 2014-2020, Namangan viloyat Kosonsoy tuman hokimligining rasmiy axborot portali. Sayt materiallaridan foydalanilganda www.kosonsoy.uz manbasi ko'rsatilishi shart.
Sayt Namangan viloyati hokimligining Kompyuterlashtirish markazi tomonidan ishlab chiqilgan.