КОСОНСОЙДА ШИФОКОРЛАР БАЙРАМИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ

07.11.2020

Шифокорлик касби - энг машаққатли ва шу билан бирга шарафли касблардан бири ҳисобланади.

Тиббиёт ходимларининг ўз ишига масъулият билан ёндошишлари, инсонларни ҳаёти ва тақдирида муҳим аҳамият касб этади.

Айни кунларда жонажон Ватанимиз дунё ҳамжамиятида ўз обрў-эътиборига эга бўлиб, қалбимизга фаровон ҳаёт завқи олам-олам қувонч бахш этаётган шу қутлуғ кунларда, барчамиз юртимизнинг яна бир улуғ айёми – "Тиббиёт ходимлари куни”ни кенг нишонламоқда. Бугун Косонсой туманида ҳам соҳа ходимлари байрами тантанали равишда кўтаринки руҳда нишонланди.

Тадбирда Косонсой туман ҳокими Баҳодир Юсупов иштирок этиб, шарафли касб эгалари бўлмиш азиз шифокорларни касб байрами билан самимий муборакбод этди.

Маросимда туман тиббиёт бирлашмаси ходимларининг бир гуруҳига туман ҳокимлигининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

Тадбир давомида Косонсой тумани маданият бўлими хушовоз хонандаларининг чиқишлари йиғилганларга кўтаринкилик бағишлаб, тадбирга файз киритди.

 

Косонсой туман ҳокимлиги ахборот хизмати

 
© 2014-2020, Namangan viloyat Kosonsoy tuman hokimligining rasmiy axborot portali. Sayt materiallaridan foydalanilganda www.kosonsoy.uz manbasi ko'rsatilishi shart.
Sayt Namangan viloyati hokimligining Kompyuterlashtirish markazi tomonidan ishlab chiqilgan.