ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

26.10.2020

Бугун Халқ депутатлари Косонсой туман Кенгашининг ўн саккизинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишида Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари,  секторлар раҳбарлари, умумий ўрта таълим мактаблари, мактабгача таълим ташкилотлари директорлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Сессия котиби, кун тартиби ва иш регламенти тасдиқланди.

Сессияни туман ҳокими, Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Баҳодир Юсупов олиб борди.

Сессия кун тартибидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг  “Мамлакатимиз таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони лойиҳасини кўриб чиқиб, таклифлар бериш масаласи ўрин олди.

Ушбу масала юзасидан Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати, ижтимоий-маданий соҳани ривожлантириш, оила, хотин-қизлар ва ёшлар масалалари бўйича комиссия раиси В.Тожибоева, туман халқ таълими бўлими мудири М.Аллохонова, туман мактабгача таълим бўлими бошлиғи Р.Каримова ахборот бериб ўтдилар.

Шунингдек, ота-оналар Кенгаши вакиллари О.Ниёзова, А.Охунжоновлар музокара учун сўзга чиқиб, ўз фикр-мулоҳазаларини ҳамда таклифларини билдиришди.

Сессияда кўрилган масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

 
© 2014-2020, Namangan viloyat Kosonsoy tuman hokimligining rasmiy axborot portali. Sayt materiallaridan foydalanilganda www.kosonsoy.uz manbasi ko'rsatilishi shart.
Sayt Namangan viloyati hokimligining Kompyuterlashtirish markazi tomonidan ishlab chiqilgan.