ХАЙРУЛЛО БОЗОРОВ: САXОВАТ ВА КЎМАК, МЕҲР-ОҚИБАТ ВА БАҒРИКЕНГЛИК ХАЛҚИМИЗГА ХОС ОЛИЖАНОБ ФАЗИЛАТЛАР

02.08.2020

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Косонсой туманидаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши жараёни билан танишиш баробарида эҳтиёжманд кўплаб хонадонлар ҳолидан ҳам хабар олиб, ажратилган маблағларни ўз эгаларига топширди.

 

«Янгийўл» МФЙ, «Кумуштола» кўчаси 66-уйда Равзахон Тожибоева 3 нафар фарзанди билан яшайди. Бир фарзандида 1-гуруҳ ногиронлиги бор. «Чорбоғ» МФЙ, 133-уйда истиқомат қилувчи Шоҳиста Раҳимова эса бемор ота-онаси ва бир нафар боласи билан туради. «Гузар» МФЙ, 29-уйдаги Мухторжон Тўхтаназаровлар хонадонида ҳам 5 нафар ўғил-қиз вояга етмоқда. Оила аъзоларини ижтимоий ҳаётда ўз ўрниларини топишлари, тадбиркорликка қизиқтириш, бандлигини таъминлашда, ҳудуднинг дахлдор мутасаддилари ва маҳалла фаоллари мунтазам иш ташкил қилишган.

 

Вилоят раҳбари бу каби оила вакилларини иш билан таъминлаш, уларнинг турмуш даражаси ва сифатини ошириш, камбағалликдан чиқариш, аҳоли бандлигига йўналтирилган ижтимоий кўмак ва эътиборни ҳаётларида сезиши ва кўриши, жойлардаги ижтимоий муаммоларнинг ечимига оид саъй-ҳаракатларни тизимли ва самарали бўлишига аҳамият қаратиш лозимлигига урғу берди.

 

—Берилаётган маблағлар нафақат моддий жиҳатдан, балки халқимизни маънан қўллаб-қувватлаш, улар руҳияти ва кайфиятини кўтариш учун муҳтарам Президентимиз томонидан қилинган юксак эътибор ва ғамхўрликлар ифодасидир. Вилоятимизга республика бюджетидан 10 млрд. сўм маблағ ажратилди. Уни ижтимоий кўмакка ва моддий ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларига тўғри тақсимлаш ва тарқатилиши шаҳар ва туманларимизда ташкил этилган махсус комиссиялар томонидан чуқур, пухта ўрганиб чиқилди ва ўн мингга яқин фуқароларимизга тўлалигича, манзилли етказиб берилди, — деди Хайрулло Бозоров.

 
© 2014-2020, Namangan viloyat Kosonsoy tuman hokimligining rasmiy axborot portali. Sayt materiallaridan foydalanilganda www.kosonsoy.uz manbasi ko'rsatilishi shart.
Sayt Namangan viloyati hokimligining Kompyuterlashtirish markazi tomonidan ishlab chiqilgan.