ФАОЛ ТАДБИРКОРЛИК, ТИНИМСИЗ МЕҲНАТ ВА ҚАТЪИЙ ИНТИЛИШ

02.08.2020

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Косонсой тумани “Гўрмирон” маҳалласида иш юритаётган «Темир бетон» МЧЖ фаолияти билан танишди.

 

Тадбиркор Акрамхон Юсупов ташаббуси билан Хитой технологияси асосида ташкил этилган корхонада кунига 100га яқин, ойига эса 1 млрд. 200 миллион сўмлик лоток – қуйма ариқ, қудуқлар учун ҳалқа қувур (колодец), бардюр, плита каби бетон маҳсулотлари  ишлаб чиқарилмоқда. 

 

2,5 млрд. сўм банк кредити, 1,5 млрд.  сўм тадбиркор улуши эвазига ишга тушган   мазкур корхонада айни пайтда 20 нафар кишининг меҳнат бандлиги таъминланди. Муҳими, маҳсулотлар об-ҳаво таъсири ва оғир босимга ҳам мустаҳкамлиги, меъёрий стандартлар талабларига тўла жавоб беришидан харидорлар мамнун. 

 

Айни пайтда бунёдкорлик жараёнлари авжида, темир-бетон маҳсулотларига эҳтиёж ҳам катта.  Бунга жавобан келгусида фаолият кўламини янада кенгайтириш ва электр тармоқлари учун махсус таянч устунлари тайёрлаш баробарида қўшимча иш ўринларини вужудга келтириш режалаштирилган.

 

— Юртимизда кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилаётган алоҳида эътибор, бу йўналишдаги лойиҳаларнинг ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётгани  қишлоқ жойларида ҳам ишлаб чиқариш корхоналарининг кўпайишига, янги иш ўринларини яратилишига ва аҳоли турмуш фаровонлигининг ошишига хизмат қилмоқда, —  деди Хайрулло Бозоров.

 
© 2014-2020, Namangan viloyat Kosonsoy tuman hokimligining rasmiy axborot portali. Sayt materiallaridan foydalanilganda www.kosonsoy.uz manbasi ko'rsatilishi shart.
Sayt Namangan viloyati hokimligining Kompyuterlashtirish markazi tomonidan ishlab chiqilgan.