ЭЗГУ ИШЛАРДА ОЛИЖАНОБ МАҚСАДЛАР МУЖАССАМ

01.08.2020

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоровнинг Косонсой туманидаги танишув жараёни «Гулобод» маҳалласида қад ростлаган Ixlos medical center тиббий диагностика марказида давом этди. 

 

Лойиҳа қиймати 6 млрд. сўмни ташкил этувчи, 60 ўринга мўлжалланган 4 қаватли даволаш маскани фаолият бошлагач, 40 га яқин иш ўрни вужудга келади. Марказда терапия, гинекология ва урология бўлимлари шифоталаблар хизматида бўлади.

 

Вилоят раҳбари муассасада хизмат кўрсатиш сифати ва самарасини ошириш, беморларга қулай ва муносиб шарт-шароитлар яратиш, атрофни ободонлаштириш, ҳудудда саранжом-саришталик ва   кўкаламзорлаштириш бўйича мутасаддиларга тегишли тавсиялар  берди.

 

— Юксак андозалар даражасидаги мана шундай замонавий тиббий шифо масканларини бунёд этиш, соҳада хизматлар кўлами ва сифатига қаратилган чора-тадбирлар изчил давом этмоқда. Муассасадаги давр талабларига жавоб берувчи тиббий аппаратуралар ёрдамида барвақт ҳамда аниқ ташхислаш натижасида ижтимоий аҳамиятга эга ва юқумли хасталикларнинг янада пасайиши борасида ҳам ижобий кўрсаткичларга эришиш мумкин, — деди Хайрулло Бозоров.

 
© 2014-2020, Namangan viloyat Kosonsoy tuman hokimligining rasmiy axborot portali. Sayt materiallaridan foydalanilganda www.kosonsoy.uz manbasi ko'rsatilishi shart.
Sayt Namangan viloyati hokimligining Kompyuterlashtirish markazi tomonidan ishlab chiqilgan.