КОСОНСОЙ ТУМАН ҲОКИМИ БАҲОДИР ЮСУПОВНИНГ ҚУРБОН ҲАЙИТИ БАЙРАМИ МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ ТАБРИГИ

31.07.2020

Азиз ва муҳтарам косонсойликлар!

 

Сиз азизларни, она юртимизда, она заминимизда яшаётган барча мўмин-мусулмонларни, саховат ва меҳр-оқибат айёми - муборак Қурбон ҳайити билан чин юракдан самимий табриклайман.

 

Бу қутлуғ байрам биз учун ҳамиша эзгу қадриятларимизни мустаҳкамлашда, инсоний фазилатларимизни намоён этишда муҳим омил бўлиб келмоқда.

 

Жорий йил ушбу муборак айём муҳтарам Юртбошимизнинг қарорларига асосан пандемия шароитидан келиб чиқиб, оила даврасида ўтказилмоқда. Бу ҳам хонадонларимизда ўзаро меҳр-оқибат туйғуларини янада мустаҳкамлашга муносиб замин яратади.

 

Бу қутлуғ айёмда барчамиз файзли ва баракотли кунларга етказгани, юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо эканлиги учун Аллоҳ таолога чексиз шукроналар айтамиз.

 

Бугунги кунда мамлакатимизни ҳар томонлама ривожлантириш, халқимизнинг ҳаёти, фарзандларимизнинг  келажагини, диний, маданий-маърифий соҳадаги иқболини таъминлаш бўйича Президентимиз томонидан амалга оширилаётган ислоҳотларни такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирлари дунё ҳамжамияти томонидан тан олинмоқда.

 

Она юртимизнинг келажаги буюк ва ёруғ, халқимиз ҳаёти янада фаровон, Президентимизнинг раҳнамолигида амалга оширилган барча хайрли ишлар бардавом бўлишини Аллоҳ таолодан сўраб дуолар қилайлик.

 

Азиз косонсойликлар!

Мана шундай саодатли дамларда, ушбу улуғ айём кунларида барча мусулмонларни, самимий қутлаб, уларнинг оилаларига тинчлик ва хотиржамлик ҳамда  фаровонлик тилайман.

Барчангизни муборак Қурбон ҳайити билан чин қалбимдан самимий табриклайман!

Хонадонларингизни файз-у барака ва осойишталик  тарк этмасин!

 

Байрамларингиз муборак бўлсин!

 

Баҳодир Юсупов,

Косонсой тумани ҳокими

 
© 2014-2020, Namangan viloyat Kosonsoy tuman hokimligining rasmiy axborot portali. Sayt materiallaridan foydalanilganda www.kosonsoy.uz manbasi ko'rsatilishi shart.
Sayt Namangan viloyati hokimligining Kompyuterlashtirish markazi tomonidan ishlab chiqilgan.