Янгиликлар

Сайёр қабулда аҳоли мурожаатлари ўрганилди
13.04.2024
Аҳоли муаммоларини манзилли ўрганиш, ечимини кутаётган масалалар юзасидан ижобий натижага эришиш мақсадида "Шайхон" маҳалласида жойлашган 4-сектор биносида Косонсой тумани ҳокими Дилмурод Қодиров, туман солиқ инспекция бошлиғи А.Холматов ҳамда тумани ҳокими ўринбосарлари иштирокида фуқаролар сайёр қабули ўтказилди. Сайёр қабулда фуқаролардан ўзларини қизиқтирган саволларга ҳамда ечимини кутаётган муаммоларига бевосита туман раҳбари ҳамда ўринбосарлардан жавоб олиш имкониятига эга бўлдилар. Очиқ мулоқот тарзида ўтган қабулда фуқаролардан уй-жой, ичимлик суви, аукцион савдосига ер билан боғлиқ масала, моддий ёрдам, иш билан таъминлаш, кредит, тиббий ёрдам, аукцион савдосига ер билан боғлиқ масала, тадбиркорлик фаолиятини юритишга оид аҳоли мурожаатлари тингланди. Айрим мурожаатлар жойида ечимга келтирилган бўлса, баъзиларига ҳуқуқий тушунча берилди, маълум бир вақт талаб этадиган мурожаатлар тегишлилиги юзасидан дахлдор мутасаддиларга бириктирилди ва ижроси назоратга олинди.

 

Ишонч телефонлар

    • Вилоят ҳокимлигининг ишонч телефони (0-369) 227-07-11
    • Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлим (0-369) 227-08-29
    • Туман ҳокимлигининг ишонч телефони (0-369) 652-12-10
    • Туман ҳокимлигининг умумий бўлим (0-369) 652-28-02
    • Туман ҳокимлигининг ахборот хизмати (0-369) 652-21-85
    • Туман ҳокимлигининг оила ва хотин қизлар бўлими (0-369) 652-18-92
    • Маҳаллабай ишлаш маркази (0-369) 652-60-10
    • Ташкилий кадрлар гуруҳи (0-369) 652-13-12

Сўровнома

Интерактив давлат хизматларидан фойдаланишдан мақсадингиз?

Мажбурий ижро бюроси Косонсой туман бўлими томонидан вояга етмаган фарзандлари моддий таъминотидан бўйин товлаб юрганларга нисбатан судлар билан ҳамкорликда маъмурий ишлар кўриб чиқилмоқда. Хусусан, бугун 21 апрель куни ўтказилган навбатдаги суднинг ҳукми билан 2 нафар масъулиятини унутган оталарга нисбатан маъмурий қамоқ белгиланди. Аниқланишича, фуқаролик ишлар бўйича Янгиқўрғон туманларо судининг 2020 йил, 24 ноябрдаги қарорига кўра қарздор К. Э. дан ундирувчи Я. Ў. фойдасига икки нафар фарзанди учун алимент ундириш белгиланган. Мазкур ҳужжат Бюронинг Косонсой туман бўлими иш юритувига олинган ва қарздорга ўз вақтида моддий таъминотни бериб келиш тушунтирилган. Бироқ, қарздор ота алимент тўлашни пайсалга солиб келади. Кун, ой ўтиб қарздорлик салкам 12 млн.сўмга етди. Бу бўйича тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Косонсой туман судига юборилди. Бўлиб ўтган суд мажлисида унга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ белгиланди. Яна бир фуқаро С. О ҳам алимент тўламагани учун 15 сутка маъмурий қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

МИБ Наманган вилоят бошқармаси

Фото галерея

Видео галерея