ТУМАН ҲОКИМЛИГИ РАСМИЙ БАЁНОТИ

25.03.2020

Коронавирус профилактикаси доирасида Косонсой туман ҳокимлигида махсус штаб ташкил этилди.

Ушбу штаб касаллик тарқалишининг олдини олиш мақсадида уй карантинига олинган фуқаролар ҳамда шошилинч тадбирлар билан шуғулланади.

Шундай экан, карантин пайтида жорий этилаётган чораларга қатъий риоя қилинг. Ҳозирги ҳамма учун синов шароитида вазият таранглашишига йўл қўйманг. Бугунги куннинг асосий шиори “Уйда қолинг!” эканлигини унутманг.

 

Туман махсус штаби телефон рақами: (69) 6525446, (94) 1739114

Туман тиббиёт бирлашмаси телефон рақами: (69) 6521706

                                                                  

Косонсой туман ҳокимлиги ахборот хизмати

 
© 2014, Namangan viloyat Kosonsoy tuman hokimligining rasmiy axborot portali. Sayt materiallaridan foydalanilganda www.kosonsoy.uz manbasi ko'rsatilishi shart.
Sayt Namangan viloyati hokimligining Kompyuterlashtirish markazi tomonidan ishlab chiqilgan.