ИШГА МАРҲАМАТ: НАМАНГАН ВИЛОЯТИ БЎЙИЧА 6258 ТА БЎШ ИШ ЎРНИ МАВЖУД!

23.03.2020

Ҳурматли Наманган вилоятида яшовчи фуқаролар!

Наманган вилояти Бандлик бош бошқармаси иш қидираётган фуқароларни вилоятда мавжуд бўш иш ўринларига ишга таклиф қилади.

Бугунги кунда вилоятда 6258 та бўш иш ўринлари мавжуд бўлиб, уларнинг 3330 та олий, 1882 та ўрта-махсус маълумот талаб қилинадиган иш ўринлари ҳамда 1041 та маълумот талаб қилмайдиган бўш иш ўринларини ташкил этади.

Касб-лавозимлари бўйича олганда, мавжуд бўш иш ўринларининг асосий қисмини ўқитувчи-педагог (1946 та), шифокор (817 та), назоратчи (291 та), тикувчи-бичувчи (1261 та) ташкил этади. Бошқа ишчи ва хизматчи касблари бўйича 1940 та бўш иш ўринлари мавжуд.

Бўш иш ўринлари ҳақида батафсил маълумотни Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг миллий вакансиялар базасидан (http://ish.mehnat.uz/) олишингиз мумкин. Қўшимча маълумот учун вилоят Бандлик бош бошқармасининг (69) 227-97-90 телефон рақамига ҳамда шаҳар ва туманлар аҳолига бандлигига кўмаклашиш марказларига мурожаат қилишингиз мумкин.

 
© 2014, Namangan viloyat Kosonsoy tuman hokimligining rasmiy axborot portali. Sayt materiallaridan foydalanilganda www.kosonsoy.uz manbasi ko'rsatilishi shart.
Sayt Namangan viloyati hokimligining Kompyuterlashtirish markazi tomonidan ishlab chiqilgan.