КОСОНСОЙ ТУМАН ҲОКИМЛИГИНИНГ РАСМИЙ БАЁНОТИ

23.03.2020

Бугунги кунда туман ҳудудида жойлашган бозорлар, савдо комплекслари ва чакана савдо субъектларида нарх-навонинг барқарорлигини таъминлаш бўйича туман ҳокимлиги ва тегишли идоралар томонидан зарур чоралар кўриб борилмоқда. Доимий мониторинг олиб борилаётгани боис нархлар барқарорлиги таъминланмоқда. Жумладан, аҳоли бирламчи эҳтиёжи учун зарур бўлган 1  қоп (50 кг) 1-навли ун биржа савдолари орқали  140 000 сўмгача бўлган нархларда, тиббиёт ниқоблари эса  1000 сўмдан 1800 сўмгача бўлган нархларда сотувга чиқарилмоқда. Бозорларда  тадбиркорлар томонидан 20 мингдан ортиқ тиббиёт ниқоблари бепул тарқатилди. Бундай акциялар кўплаб ташкилотлар томонидан ҳам ўтказилмоқда. Хуллас, нарх-навони сунъий оширилишига йўл қўйилмайди, аксинча арзонлаштириш мақсад қилинган. Нарх-навони сунъий оширган жисмоний ва юридик шахсларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда чоралар кўрилади. 

 

Ҳурматли ҳамюртлар!

 

Ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган асоссиз хабарларга ишониб, ваҳима ва саросимага берилмаслигингизни сўраймиз. Туманда етарлича озиқ-овқат ва бошқа маҳсулотлар заҳиралари мавжуд, нарх-наво борасида ҳам ташвишланишга ҳожат йўқ. Шу ўринда ёлғон, асоссиз хабар тарқатган ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларига нисбатан амалдаги қонунчилик доирасида жиноий жавобгарчиликкача бўлган чоралар кўрилиши ҳақида огоҳлантирамиз.

 

Косонсой туман ҳокимлиги ахборот хизмати

 

 
© 2014, Namangan viloyat Kosonsoy tuman hokimligining rasmiy axborot portali. Sayt materiallaridan foydalanilganda www.kosonsoy.uz manbasi ko'rsatilishi shart.
Sayt Namangan viloyati hokimligining Kompyuterlashtirish markazi tomonidan ishlab chiqilgan.