Янгиликлар

Сайёр қабулда аҳоли мурожаатлари ўрганилди
13.04.2024
Аҳоли муаммоларини манзилли ўрганиш, ечимини кутаётган масалалар юзасидан ижобий натижага эришиш мақсадида "Шайхон" маҳалласида жойлашган 4-сектор биносида Косонсой тумани ҳокими Дилмурод Қодиров, туман солиқ инспекция бошлиғи А.Холматов ҳамда тумани ҳокими ўринбосарлари иштирокида фуқаролар сайёр қабули ўтказилди. Сайёр қабулда фуқаролардан ўзларини қизиқтирган саволларга ҳамда ечимини кутаётган муаммоларига бевосита туман раҳбари ҳамда ўринбосарлардан жавоб олиш имкониятига эга бўлдилар. Очиқ мулоқот тарзида ўтган қабулда фуқаролардан уй-жой, ичимлик суви, аукцион савдосига ер билан боғлиқ масала, моддий ёрдам, иш билан таъминлаш, кредит, тиббий ёрдам, аукцион савдосига ер билан боғлиқ масала, тадбиркорлик фаолиятини юритишга оид аҳоли мурожаатлари тингланди. Айрим мурожаатлар жойида ечимга келтирилган бўлса, баъзиларига ҳуқуқий тушунча берилди, маълум бир вақт талаб этадиган мурожаатлар тегишлилиги юзасидан дахлдор мутасаддиларга бириктирилди ва ижроси назоратга олинди.

 

Ишонч телефонлар

    • Вилоят ҳокимлигининг ишонч телефони (0-369) 227-07-11
    • Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлим (0-369) 227-08-29
    • Туман ҳокимлигининг ишонч телефони (0-369) 652-12-10
    • Туман ҳокимлигининг умумий бўлим (0-369) 652-28-02
    • Туман ҳокимлигининг ахборот хизмати (0-369) 652-21-85
    • Туман ҳокимлигининг оила ва хотин қизлар бўлими (0-369) 652-18-92
    • Маҳаллабай ишлаш маркази (0-369) 652-60-10
    • Ташкилий кадрлар гуруҳи (0-369) 652-13-12

Сўровнома

Интерактив давлат хизматларидан фойдаланишдан мақсадингиз?

Ҳафтанинг ҳар сешанба куни ҳокимлик идораларида аҳолининг мурожаатлари юзасидан ҳоким ва фуқаролар қабул куни жорий этилган.Бугун Қӯқимбой маданият марказида туман ҳокими Дилмурод Қодиров, туман Халқ қабулхонаси мудири Тоҳирахон Муйдинова, сектор раҳбарлари ҳамда ҳоким ёрдамчилари ва маҳаллаларнинг ёшлар вакиллари бошчилигидаги юзма-юз мулоқотда аҳолини қийнаётган ва ечимини кутаётган мурожаатлар тингланди.Сайёр қабулда фуқаролардан таълим, соғлиқни сақлаш, моддий ёрдам, уй-жой, тўлов контракти масаласи, бандлик ва тадбиркорлик фаолиятини юритишга оид 90 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушди.Қабулда мурожаатларнинг 41 таси жойида ечимга келтирилди, баъзиларига ҳуқуқий тушунча берилди, маълум бир вақт талаб этадиган мурожаатлар тегишлилиги юзасидан дахлдор ташкилотларга бириктирилди. (https://t.me/kosonsoyhokimligi)

Фото галерея

Видео галерея