Янгиликлар

Сайёр қабулда аҳоли мурожаатлари ўрганилди
13.04.2024
Аҳоли муаммоларини манзилли ўрганиш, ечимини кутаётган масалалар юзасидан ижобий натижага эришиш мақсадида "Шайхон" маҳалласида жойлашган 4-сектор биносида Косонсой тумани ҳокими Дилмурод Қодиров, туман солиқ инспекция бошлиғи А.Холматов ҳамда тумани ҳокими ўринбосарлари иштирокида фуқаролар сайёр қабули ўтказилди. Сайёр қабулда фуқаролардан ўзларини қизиқтирган саволларга ҳамда ечимини кутаётган муаммоларига бевосита туман раҳбари ҳамда ўринбосарлардан жавоб олиш имкониятига эга бўлдилар. Очиқ мулоқот тарзида ўтган қабулда фуқаролардан уй-жой, ичимлик суви, аукцион савдосига ер билан боғлиқ масала, моддий ёрдам, иш билан таъминлаш, кредит, тиббий ёрдам, аукцион савдосига ер билан боғлиқ масала, тадбиркорлик фаолиятини юритишга оид аҳоли мурожаатлари тингланди. Айрим мурожаатлар жойида ечимга келтирилган бўлса, баъзиларига ҳуқуқий тушунча берилди, маълум бир вақт талаб этадиган мурожаатлар тегишлилиги юзасидан дахлдор мутасаддиларга бириктирилди ва ижроси назоратга олинди.

 

Ишонч телефонлар

    • Вилоят ҳокимлигининг ишонч телефони (0-369) 227-07-11
    • Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлим (0-369) 227-08-29
    • Туман ҳокимлигининг ишонч телефони (0-369) 652-12-10
    • Туман ҳокимлигининг умумий бўлим (0-369) 652-28-02
    • Туман ҳокимлигининг ахборот хизмати (0-369) 652-21-85
    • Туман ҳокимлигининг оила ва хотин қизлар бўлими (0-369) 652-18-92
    • Маҳаллабай ишлаш маркази (0-369) 652-60-10
    • Ташкилий кадрлар гуруҳи (0-369) 652-13-12

Сўровнома

Интерактив давлат хизматларидан фойдаланишдан мақсадингиз?
×

Внимание

Lack of access rights - File 'http:/xabar.uz/static/crop/2/6/920__95_260088012.jpg'

Мактабларда янги лавозим жорий этилади

Вазирлар Маҳкамасининг «Таълим муассасаларида йўл ҳаракати қоидалари тарғиботини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Тегишли қонун лойиҳасига кўра, Мактабларда йўл ҳаракати қоидалари билан шуғулланувчи катта инспектор лавозими жорий қилинади. Катта инспектор лавозими амалдаги штат бирлиги доирасида жорий этилади.

Катта инспекторлар тарғибот олиб бориш, тадбирлар ташкиллаштириш, уларни ОАВда ёритиш, йўл ҳаракати қоидаларининг ўқитилишини мониторинг қилиб бориш билан шуғулланади.

Шунингдек:

- Халқ таълими вазирлиги икки ой муддатда ҳар бир умум таълим мактаб 9–11 синф ўқувчилари орасидан йўл ҳаракати қоидаларини тарғиб қилувчи 1 нафар «Йўл ҳаракати қоидалари ёш тарғиботчиси»ни танлаб олиш чораларини кўрилиши;

- Ички ишлар вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги билан биргаликда уч ой муддатда таълим муассасаларида кўнгилли ёшлар иштирокида йўл ҳаракати қоидаларини фаол тарғиб қилувчи «Йўл ҳаракати қоидалари ёш тарғиботчиси» клубини ташкил этилиши белгилаб қўйилди.

Фото галерея

Видео галерея