КОСОНСОЙДА ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ КУНИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ

14.01.2020

Косонсой туманидаги “Истиқлол” тантаналар уйида Қуролли Кучлар ташкил этилганининг 27 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.

Унда Косонсой туман ҳокими Б.Юсупов сўзга чиқиб, бугунги кунда ҳарбий соҳага қаратилаётган эътибор, яратиб берилаётган шарт-шароитлар, кенг кўламдаги имтиёзлар ҳақида атрофлича тўхталиб, Она Ватанга хизмат қилиш, давлат чегаралари дахлсизлигини таъминлаш, юртимизнинг мудофаа қудратини юксалтириш учун жасорат билан хизмат кўрсатиш бугунги куннинг долзарб вазифаси эканлигини таъкидлаб, барча ҳарбийларни байрам билан табриклади.

Ҳар бир тантана ўзининг рағбатлантириши ва эътирофи билан ажралиб туради. Ҳарбий қисм хизматчилари, чегара қўшинларда хизмат қилган зобитлар ва соҳа вакиллари туман ҳокими томонидан ташаккурнома ва мукофотлар билан тақдирланишди.

Тантанада мактабгача таълим ташкилоти томонидан ташкиллаштирилган саҳна кўринишлари ҳамда концерт дастурлари йиғилганларга манзур бўлди. Ватанни мадҳ этувчи ва дилларга байрамона кайфият улашувчи куй-қўшиқлар эса тадбирнинг янада кўтаринки ўтишини таъминлади.

 

Косонсой туман ҳокимлиги ахборот хизмати

 

 
© 2014, Namangan viloyat Kosonsoy tuman hokimligining rasmiy axborot portali. Sayt materiallaridan foydalanilganda www.kosonsoy.uz manbasi ko'rsatilishi shart.
Sayt Namangan viloyati hokimligining Kompyuterlashtirish markazi tomonidan ishlab chiqilgan.