КОСОНСОЙ ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ

25.09.2018

КОСОНСОЙ ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳудудларда тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини жадал амалга оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 11 сентябрдаги ПҚ-3939-сон қарори ҳамда Наманган вилояти ҳокимининг 2018 йил 14 сентябрдаги 699-сонли қарори ижроси ҳақида

Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга тадбиркорлик субъектларини кенг жалб этиш, тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларининг ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш, шунингдек, бўш турган объектлар, ер участкалари ва бошқа инфратузилмадан самарали ва оқилона фойдаланиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳудудларда тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини жадал амалга оширишни ташкил этиш                чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 11 сентябрдаги ПҚ-3939-сон қарори ва Наманган вилояти ҳокимининг 2018 йил 14 сентябрдаги 699-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й, 9-сон, 320- модда)нинг 6 ва 25-моддаларига асосан,

 Қ А Р О Р    Қ И Л А М А Н:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳудудларда тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини жадал амалга оширишни ташкил этиш                чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 11 сентябрдаги ПҚ-3939-сон қарори ҳамда Наманган вилояти ҳокимининг 2018 йил 14 сентябрдаги 699-сонли қарори раҳбарлик ва амалда бажариш учун қабул қилинсин.

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур Қарори билан:

ҳудудларда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш республика комиссияси 1-иловага мувофиқ;

Наманган вилоятида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича гуруҳ таркиби 8-иловага мувофиқ тасдиқланганлиги инобатга олинсин.

  1. Вилоят ҳокимининг мазкур Қарори билан:

Қуйидагилар:

Вилоятда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича вилоят комиссияси таркиби 1 -иловага мувофиқ;

Вилоятда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича вилоят комиссияси ишчи органи 2-иловага мувофиқ;

Косонсой туманида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича гуруҳ таркиби 5-иловага мувофиқ;

Вилоятда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар Дастури 15-иловага мувофиқ тасдиқланганлиги инобатга олинсин.

Ҳудудий гуруҳ таркибига кирган бошқарма, идора ва ташкилотлар раҳбарлари ва ходимлари асосий иш жойи бўйича мажбуриятларини бажаришдан озод қилиниши ҳамда доимий равишда ўзларига бириктирилган ҳудудда бўлиши;

Комиссия ва ҳудудий гуруҳлар ишига Комиссия ва ҳудудий гуруҳдар раҳбарларининг қарори билан бошқарма, идора ва ташкилотларининг бошқа вакиллари ҳам жалб этилиши мумкинлиги;

Комиссия ва гуруҳнинг сўровлари, кўрсатмалари барча давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари ва мансабдор шахслари томонидан сўзсиз ижро этилиши мажбурий ҳисобланиши;

Комиссиянинг асосий вазифалари этиб:

ўн кунда камида бир марта жойлардаги давлат органлари ва ташкилотлари даражасида ҳал қилинмаган муаммоли масалаларни кўриб чиқиш ҳамда тадбиркорликни ривожлантиришга, тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини амалга оширишга тўсқинлик қилаётган мавжуд бюрократик тўсиқ ва ғовларни бартараф этиш;

тадбиркорликни ривожлантириш, тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини амалга ошириш бўйича қабул қилинган қарорлар, шу жумладан давлат органлари ва ташкилотларига манзилли топшириқлар назарда тутилган қарорлар ижроси устидан тизимли назоратни амалга ошириш;

ҳудудий гуруҳ томонидан чуқур таҳлил асосида аниқланган тадбиркорликни ривожлантириш, тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини амалга оширишдаги бюрократик тўсиқ ва ғовларни бартараф этиш мақсадида қонунчиликни янада такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш белгиланганлиги;

Шаҳар ва туман ҳудудий гуруҳларининг асосий вазифалари этиб:

ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ҳолатини, шу жумладан муҳандислик-коммуникация, ишлаб чиқариш ва бошқа инфратузилмани ўрганиш, шунингдек, уларни, шу жумладан халқаро молия институтлари ва хорижий тижорат банклари маблағларини жалб этган ҳолда янада ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш;

ҳудудларнинг эҳтиёжи ва салоҳиятидан (ресурс, табиий-иқлим, меҳнат ва бошқалар) келиб чиқиб, инвестиция киритишни талаб этадиган истиқболли лойиҳаларни, шунингдек, бўш турган давлат мулки объектлари ва ер участкаларини ўрганиш ва аниқлаш;

тадбиркорлик субъектлари томонидан қўллаб-қувватланган ва тегишли ҳудудда амалга ошириш таклиф қилинаётган истиқболли лойиҳаларни тезкор кўриб чиқиш чораларини кўриш, салоҳиятли инвесторлар билан музокаралар ва учрашувлар ўтказиш;

тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини, шу жумладан халкаро молия институтлари ва хорижий тижорат банкларининг кредит линиялари ҳисобидан амалга оширишда тижорат банкларининг иштирокини таъминлаш;

бўш турган давлат мулки объектлари ва ер участкаларини аукцион савдоларига қўйиш билан боғлиқ масалаларнинг тезкорлик билан ҳал этилишини таъминлаш;

жойларда давлат органлари ва ташкилотлари даражасида ҳал қилинмаган тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ муаммоли масалаларни, шунингдек, зарур ҳолларда, истиқболли тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини амалга ошириш бўйича таклифларни Комиссияга киритиш;

вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари дирекцияларининг тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини жадал амалга ошириш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш белгиланганлиги;

Комиссиянинг ишчи органи функцияси вилоят ҳокимлигининг инвестиция, инновация, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ривожлантириш масалалари бўйича котибиятига;

ҳудудий гуруҳларнинг ишчи органи функцияси шаҳар ва туманлар ҳокимларининг инвестиция, инновация, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарларига юклатилганлиги;

Ўрнатилган тартибга мувофиқ:

ҳудудий гуруҳлар молиялаштириш манбаларини (маҳаллий бюджет, вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг тегишли фаолият соҳалари бўйича бюджетдан ташқари жамғармалари) аниқлаган ҳолда, давлат органлари ва ташкилотлари зиммасига тегишли ҳудудда амалга ошириш учун тавсия этилаётган салоҳиятли лойиҳалар бўйича лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун шартнома асосида лойиҳа ташкилотларини жалб этиш юзасидан мажбуриятларни юклаш ҳуқуқига эга эканлиги;

қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда аукцион савдоларига қўйиладиган бўш турган давлат мулки объектлари ва ер участкалари тадбиркорлик субъектларининг аниқ инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларини белгилаган ҳолда савдога қўйилиши;

тегишли ҳудудда, шу жумладан бўш турган давлат мулки объектлари ва ер участкаларидан фойдаланган ҳолда амалга ошириш учун тавсия этилаётган салоҳиятли лойиҳалар Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида, шаҳар ва туманлар ҳокимликларининг веб-сайтларида ва Интернетдаги ижтимоий тармоқларда жойлаштирилади, шунингдек, телевидениеда эълон қилиниши;

тадбиркорлик субъектлари тегишли ҳудудда амалга ошириш учун тавсия этилаётган салоҳиятли лойиҳаларни танлашда тегишли ҳужжатларни кейинчалик ҳудудий гуруҳнинг ишчи органига юбориш учун Давлат хизматлари марказларига ёки бевосита ҳудудий гуруҳнинг ишчи органига мурожаат қилиши мумкинлиги;

ҳудудий гуруҳлар бўш турган давлат мулки объектлари ва ер участкаларининг уларда истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича мажбуриятларни, шу жумладан инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларни кўрсатган ҳолда электрон аукцион савдоларига қўйилишини таъминлаши;

ҳудудий гуруҳлар, зарур ҳолларда, тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини амалга ошириш учун салоҳиятли хорижий инвесторларни, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари вакилларини жалб этган ҳолда хорижга чиқиш ҳамда халқаро инвестиция форумлари ва конференцияларда иштирок этиш орқали излаш ва топиш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эга эканлиги;

ушбу қарор талабларига мувофиқ ўтказиладиган электрон аукционни ўтказишнинг умумий муддати, истисно тариқасида, “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасида амалга ошириладиган барча тартиб-таомиллар билан бирга 10 кундан ошмаслиги лозимлиги;

бўш турган давлат мулки объектлари ёки ер участкалари аукцион ғолибига бир йилгача муддатда олдиндан захирага олиш шартларида (лойиҳанинг мураккаблигидан келиб чиқиб, муддатини узайтириш имконияти билан) кейинчалик инвестиция шартномасида кўрсатилган шартлар бажарилганидан сўнг эгалик ва фойдаланиш ҳуқуқини расмийлаштирган ҳолда берилиши, инвестор томонидан инвестиция шартномасида кўрсатилган мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда, захирага олиш инвесторнинг харажатлари қопланмаган ҳолда бекор қилиниши;

Комиссия ҳар ойда амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳудудий гуруҳлар ҳисоботини эшитиши, сўнг Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарига ахборот киритиши;

Қуйидагилар ҳудудий гуруҳлар фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг асосий мезонлари этиб:

тегишли ҳудудда ҳар минг кишига ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари ва кўрсатилган хизматлар;

тегишли ҳудудда, айниқса, ёшлар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари учун яратилган доимий иш ўринлари;

амалга оширилган тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳалари, шунингдек, ўзлаштирилган инвестициялар, шу жумладан тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар;

ишлаб чиқариш фаолиятига жалб этилган бўш турган объектлар ва ер участкалари;

эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳудудларида амалга оширилган лойиҳалар белгиланганлиги;

Ҳар чорак якуни бўйича ишларнинг натижадорлигига қараб:

Комиссия қарори билан Комиссия ва ҳудудий гуруҳлар аъзоларига энг кам иш ҳақининг 30 бараваригача миқдорда, уларнинг раҳбарларига эса энг кам иш ҳақининг 50 бараваригача миқдорда бир марталик мукофот тўланиши;

Комиссия ва ҳудудий гуруҳлар аъзоларига, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотлари мансабдор шахсларига нисбатан 30 фоиздан 50 фоизгача миқдорда лавозим маошидан ушлаб қолиш ёки эгаллаб турган лавозимидан озод қилиш шаклида жавобгарлик чоралари қўлланиши белгиланганлиги;

Вилоят Адлия бошқармаси (Х.Сабиров) билан биргаликда йигирма кун муддатда Давлат хизматлари марказида бўш турган давлат мулки объектлари ва ер участкалари негизида, шу жумладан давлат-хусусий шериклик шартларида амалга ошириш учун келиб тушаётган тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини ҳисобга олишнинг уларни кўриб чиқиш жараёнини мониторинг қилишга имкон берадиган электрон тизимини жорий этиши маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.

  1. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Ш. Жабборов зиммасига юклатилсин.

 

 Туман ҳокими                                                                Ж. Юлдашев

 

 
© 2014, Namangan viloyat Kosonsoy tuman hokimligining rasmiy axborot portali. Sayt materiallaridan foydalanilganda www.kosonsoy.uz manbasi ko'rsatilishi shart.
Sayt Namangan viloyati hokimligining Kompyuterlashtirish markazi tomonidan ishlab chiqilgan.