ТАШАББУС ижросини таъминлаш асосий мақсадимиз

06.09.2019

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида шу йилнинг 19 мартида ўтказилган видеоселектордаги ёшларга эътиборни кучайтириш, ёш авлодни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, ёшлар ўртасида  китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масалалари юзасидан билдирилган 5 ташаббус ижроси туман ҳокимлигининг алоҳида назоратида.

Энг аввало, бу борада махсус режа ишлаб чиқилган ва тадбирлар изчиллиги таъминланмоқда. Жумладан, туман ҳудудида яшовчи кам таъминланган, нотинч оила, ногирон ҳамда ишсизлар фарзандларининг маънавий ҳамда жисмоний ривожланиши учун қулай шароитлар яратишга эътибор қаратилди. Уларнинг бўш вақтларини кўнгилли ўтказиш мақсадида ташкилот ва муассасалар билан ҳамкорликда учрашувлар, давра суҳбатлари ва спорт мусобақалари ташкиллаштирилмоқда. Ёшлар онгига миллий қадриятлар, урф-одатларни асраб-авайлаш ҳиссини, ватанга бўлган садоқатни сингдиришга ҳамда улар қалбида шукроналик туйғуларини шакллантиришга аҳамият кучайтирилган. Ўғил-қизларнинг мусиқа ва санъатга бўлган меҳрини юксалтириш борасида эса турли кечалар уюштирилмоқда. Натижада қисқа муддат ичида ўнлаб ёшлар 3 ва 4-болалар мусиқа ва санъат мактабидаги тўгаракларга қамраб олинди.

Президентимиз томонидан эълон қилинган муҳим ташаббусларни ҳаётга татбиқ этишга алоҳида аҳамият билан ёндошилмоқда. Бу борадаги назорат эса ҳеч қачон сусайтирилмайди.

 

 

 
© 2014, Namangan viloyat Kosonsoy tuman hokimligining rasmiy axborot portali. Sayt materiallaridan foydalanilganda www.kosonsoy.uz manbasi ko'rsatilishi shart.
Sayt Namangan viloyati hokimligining Kompyuterlashtirish markazi tomonidan ishlab chiqilgan.