КОСОНСОЙ ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ

25.09.2018

КОСОНСОЙ ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳудудларда тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини жадал амалга оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 11 сентябрдаги ПҚ-3939-сон қарори ҳамда Наманган вилояти ҳокимининг 2018 йил 14 сентябрдаги 699-сонли қарори ижроси ҳақида

Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга тадбиркорлик субъектларини кенг жалб этиш, тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларининг ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш, шунингдек, бўш турган объектлар, ер участкалари ва бошқа инфратузилмадан самарали ва оқилона фойдаланиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳудудларда тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини жадал амалга оширишни ташкил этиш                чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 11 сентябрдаги ПҚ-3939-сон қарори ва Наманган вилояти ҳокимининг 2018 йил 14 сентябрдаги 699-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й, 9-сон, 320- модда)нинг 6 ва 25-моддаларига асосан,

 Қ А Р О Р    Қ И Л А М А Н:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳудудларда тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини жадал амалга оширишни ташкил этиш                чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 11 сентябрдаги ПҚ-3939-сон қарори ҳамда Наманган вилояти ҳокимининг 2018 йил 14 сентябрдаги 699-сонли қарори раҳбарлик ва амалда бажариш учун қабул қилинсин.

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур Қарори билан:

ҳудудларда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш республика комиссияси 1-иловага мувофиқ;

Наманган вилоятида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича гуруҳ таркиби 8-иловага мувофиқ тасдиқланганлиги инобатга олинсин.

  1. Вилоят ҳокимининг мазкур Қарори билан:

Қуйидагилар:

Вилоятда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича вилоят комиссияси таркиби 1 -иловага мувофиқ;

Вилоятда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича вилоят комиссияси ишчи органи 2-иловага мувофиқ;

Косонсой туманида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича гуруҳ таркиби 5-иловага мувофиқ;

Вилоятда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар Дастури 15-иловага мувофиқ тасдиқланганлиги инобатга олинсин.

Ҳудудий гуруҳ таркибига кирган бошқарма, идора ва ташкилотлар раҳбарлари ва ходимлари асосий иш жойи бўйича мажбуриятларини бажаришдан озод қилиниши ҳамда доимий равишда ўзларига бириктирилган ҳудудда бўлиши;

Комиссия ва ҳудудий гуруҳлар ишига Комиссия ва ҳудудий гуруҳдар раҳбарларининг қарори билан бошқарма, идора ва ташкилотларининг бошқа вакиллари ҳам жалб этилиши мумкинлиги;

Комиссия ва гуруҳнинг сўровлари, кўрсатмалари барча давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари ва мансабдор шахслари томонидан сўзсиз ижро этилиши мажбурий ҳисобланиши;

Комиссиянинг асосий вазифалари этиб:

ўн кунда камида бир марта жойлардаги давлат органлари ва ташкилотлари даражасида ҳал қилинмаган муаммоли масалаларни кўриб чиқиш ҳамда тадбиркорликни ривожлантиришга, тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини амалга оширишга тўсқинлик қилаётган мавжуд бюрократик тўсиқ ва ғовларни бартараф этиш;

тадбиркорликни ривожлантириш, тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини амалга ошириш бўйича қабул қилинган қарорлар, шу жумладан давлат органлари ва ташкилотларига манзилли топшириқлар назарда тутилган қарорлар ижроси устидан тизимли назоратни амалга ошириш;

ҳудудий гуруҳ томонидан чуқур таҳлил асосида аниқланган тадбиркорликни ривожлантириш, тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини амалга оширишдаги бюрократик тўсиқ ва ғовларни бартараф этиш мақсадида қонунчиликни янада такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш белгиланганлиги;

Шаҳар ва туман ҳудудий гуруҳларининг асосий вазифалари этиб:

ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ҳолатини, шу жумладан муҳандислик-коммуникация, ишлаб чиқариш ва бошқа инфратузилмани ўрганиш, шунингдек, уларни, шу жумладан халқаро молия институтлари ва хорижий тижорат банклари маблағларини жалб этган ҳолда янада ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш;

ҳудудларнинг эҳтиёжи ва салоҳиятидан (ресурс, табиий-иқлим, меҳнат ва бошқалар) келиб чиқиб, инвестиция киритишни талаб этадиган истиқболли лойиҳаларни, шунингдек, бўш турган давлат мулки объектлари ва ер участкаларини ўрганиш ва аниқлаш;

тадбиркорлик субъектлари томонидан қўллаб-қувватланган ва тегишли ҳудудда амалга ошириш таклиф қилинаётган истиқболли лойиҳаларни тезкор кўриб чиқиш чораларини кўриш, салоҳиятли инвесторлар билан музокаралар ва учрашувлар ўтказиш;

тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини, шу жумладан халкаро молия институтлари ва хорижий тижорат банкларининг кредит линиялари ҳисобидан амалга оширишда тижорат банкларининг иштирокини таъминлаш;

бўш турган давлат мулки объектлари ва ер участкаларини аукцион савдоларига қўйиш билан боғлиқ масалаларнинг тезкорлик билан ҳал этилишини таъминлаш;

жойларда давлат органлари ва ташкилотлари даражасида ҳал қилинмаган тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ муаммоли масалаларни, шунингдек, зарур ҳолларда, истиқболли тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини амалга ошириш бўйича таклифларни Комиссияга киритиш;

вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари дирекцияларининг тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини жадал амалга ошириш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш белгиланганлиги;

Комиссиянинг ишчи органи функцияси вилоят ҳокимлигининг инвестиция, инновация, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ривожлантириш масалалари бўйича котибиятига;

ҳудудий гуруҳларнинг ишчи органи функцияси шаҳар ва туманлар ҳокимларининг инвестиция, инновация, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарларига юклатилганлиги;

Ўрнатилган тартибга мувофиқ:

ҳудудий гуруҳлар молиялаштириш манбаларини (маҳаллий бюджет, вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг тегишли фаолият соҳалари бўйича бюджетдан ташқари жамғармалари) аниқлаган ҳолда, давлат органлари ва ташкилотлари зиммасига тегишли ҳудудда амалга ошириш учун тавсия этилаётган салоҳиятли лойиҳалар бўйича лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун шартнома асосида лойиҳа ташкилотларини жалб этиш юзасидан мажбуриятларни юклаш ҳуқуқига эга эканлиги;

қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда аукцион савдоларига қўйиладиган бўш турган давлат мулки объектлари ва ер участкалари тадбиркорлик субъектларининг аниқ инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларини белгилаган ҳолда савдога қўйилиши;

тегишли ҳудудда, шу жумладан бўш турган давлат мулки объектлари ва ер участкаларидан фойдаланган ҳолда амалга ошириш учун тавсия этилаётган салоҳиятли лойиҳалар Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида, шаҳар ва туманлар ҳокимликларининг веб-сайтларида ва Интернетдаги ижтимоий тармоқларда жойлаштирилади, шунингдек, телевидениеда эълон қилиниши;

тадбиркорлик субъектлари тегишли ҳудудда амалга ошириш учун тавсия этилаётган салоҳиятли лойиҳаларни танлашда тегишли ҳужжатларни кейинчалик ҳудудий гуруҳнинг ишчи органига юбориш учун Давлат хизматлари марказларига ёки бевосита ҳудудий гуруҳнинг ишчи органига мурожаат қилиши мумкинлиги;

ҳудудий гуруҳлар бўш турган давлат мулки объектлари ва ер участкаларининг уларда истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича мажбуриятларни, шу жумладан инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларни кўрсатган ҳолда электрон аукцион савдоларига қўйилишини таъминлаши;

ҳудудий гуруҳлар, зарур ҳолларда, тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини амалга ошириш учун салоҳиятли хорижий инвесторларни, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари вакилларини жалб этган ҳолда хорижга чиқиш ҳамда халқаро инвестиция форумлари ва конференцияларда иштирок этиш орқали излаш ва топиш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эга эканлиги;

ушбу қарор талабларига мувофиқ ўтказиладиган электрон аукционни ўтказишнинг умумий муддати, истисно тариқасида, “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасида амалга ошириладиган барча тартиб-таомиллар билан бирга 10 кундан ошмаслиги лозимлиги;

бўш турган давлат мулки объектлари ёки ер участкалари аукцион ғолибига бир йилгача муддатда олдиндан захирага олиш шартларида (лойиҳанинг мураккаблигидан келиб чиқиб, муддатини узайтириш имконияти билан) кейинчалик инвестиция шартномасида кўрсатилган шартлар бажарилганидан сўнг эгалик ва фойдаланиш ҳуқуқини расмийлаштирган ҳолда берилиши, инвестор томонидан инвестиция шартномасида кўрсатилган мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда, захирага олиш инвесторнинг харажатлари қопланмаган ҳолда бекор қилиниши;

Комиссия ҳар ойда амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳудудий гуруҳлар ҳисоботини эшитиши, сўнг Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарига ахборот киритиши;

Қуйидагилар ҳудудий гуруҳлар фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг асосий мезонлари этиб:

тегишли ҳудудда ҳар минг кишига ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари ва кўрсатилган хизматлар;

тегишли ҳудудда, айниқса, ёшлар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари учун яратилган доимий иш ўринлари;

амалга оширилган тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳалари, шунингдек, ўзлаштирилган инвестициялар, шу жумладан тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар;

ишлаб чиқариш фаолиятига жалб этилган бўш турган объектлар ва ер участкалари;

эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳудудларида амалга оширилган лойиҳалар белгиланганлиги;

Ҳар чорак якуни бўйича ишларнинг натижадорлигига қараб:

Комиссия қарори билан Комиссия ва ҳудудий гуруҳлар аъзоларига энг кам иш ҳақининг 30 бараваригача миқдорда, уларнинг раҳбарларига эса энг кам иш ҳақининг 50 бараваригача миқдорда бир марталик мукофот тўланиши;

Комиссия ва ҳудудий гуруҳлар аъзоларига, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотлари мансабдор шахсларига нисбатан 30 фоиздан 50 фоизгача миқдорда лавозим маошидан ушлаб қолиш ёки эгаллаб турган лавозимидан озод қилиш шаклида жавобгарлик чоралари қўлланиши белгиланганлиги;

Вилоят Адлия бошқармаси (Х.Сабиров) билан биргаликда йигирма кун муддатда Давлат хизматлари марказида бўш турган давлат мулки объектлари ва ер участкалари негизида, шу жумладан давлат-хусусий шериклик шартларида амалга ошириш учун келиб тушаётган тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини ҳисобга олишнинг уларни кўриб чиқиш жараёнини мониторинг қилишга имкон берадиган электрон тизимини жорий этиши маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.

  1. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Ш. Жабборов зиммасига юклатилсин.

 

 Туман ҳокими                                                                Ж. Юлдашев

 

КОСОНСОЙ ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ

08.09.2018

 

КОСОНСОЙ ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ

Ижтимоий ҳимояга муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2019 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида

 Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 97-модда) 17-моддаси, “Ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 277-модда) 25-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5-декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 34-сон, 333-модда) асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун туманда 2019 йил учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида,

 Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н : 

1. Тумандаги ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш жойларининг энг кам миқдорини белгилаш бўйича комиссия таркиби 1-иловага мувофиқ, 2019 йилда мазкур тоифадаги шахслар учун иш жойларининг энг кам миқдори белгиланган корхоналар ва ташкилотлар рўйхати 2-иловага асосан тасдиқлансин.

2-иловага мувофиқ ходимларнинг рўйхат бўйича ўртача сонидан  227 нафарини ташкил этадиган 7 фоиз миқдорида, шу жумладан:

‎‎         ўн тўрт ёшгача болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар учун 0,8 фоиз (26 киши); ‎

‎‎         таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун 4,2 фоиз (131 киши); ‎‎

‎‎         муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун 0,3 фоиз (9 киши);

‎‎‎         ногиронлар учун 1,2 фоиз (36 киши);

туман Бандликка кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун 0,3 фоиз (10 киши);‎‎‎

‎‎‎         ‎жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун 0,7 фоиз (23 киши);‎

‎‎‎‎         ижтимоий муҳофазага муҳтож шахсларнинг бошқа тоифалари, шу жумладан одам савдосидан жабрланганлар учун 0,2 фоиз (5 киши) миқдорида иш ўринлари заҳирасини белгилайди.

2. Ушбу тоифа шахслар учун иш ўринлари ходимлар томонидан ўзларининг меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажаришини таъминлайдиган санитария-гигиена нормалари ва меҳнат шароитларига мувофиқ бўлиши керак, шу жумладан:

ёлғиз ота, ёлғиз она ва 14 ёшгача бўлган ногирон болалари бор кўп болали ота-оналар учун – болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича вазифаларни уйғунлаштириш имконини берадиган, ўзгарувчан иш жадвалига эга бўлган иш ўринлари;

таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун – уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун – уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

ногиронлар учун – меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ҳамда ходимга иш жараёнларини тўсқинликсиз бажариш имконини (соғлиғининг аҳволи ва меҳнат фаолиятига нисбатан белгиланган зид кўрсаткичлар ҳисобга олинган ҳолда) берадиган иш ўринлари;

туман Бандликка кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун – махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари;

жазони ўташ муассасаларидан бўшатилган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар, одам савдосидан жабрланганлар учун – уларнинг касб бўйича тайёргарлиги ҳисобга олинган ҳолдаги иш ўринлари, муайян касб-ҳунарга, малакага эга бўлмаган шахслар учун эса – махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари.

3. Иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар:

муҳандислар, иқтисодчилар, ҳисобчи, ҳисобчи-тафтишчи, ҳуқуқшунос, зоотехник, агроном, шифокор, ҳамшира, кичик тиббий ходим, иш юритувчи, ўқитувчи, тарозибон, электр ва автоаравача ҳайдовчиси, ташувчи, фаррош, ўтёқар, ободонлаштириш ишчиси, омборчи, ЭҲМ оператори, юкчи, ишчи, боғбон, қоровул.

4. Тумандаги мавжуд корхона, ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарларига:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5-декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун кўрсатилган иш ўринлари ташкил этилишини таъминлаш;

йил бошлангунга қадар ўн кундан кечикмай ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун банд қилиб қўйилган иш ўринлари умумий сонининг камида 25 (йигирма беш) фоизи ҳажмида иш ўринлари банд қилиб қўйилишини ва тайёр бўлишини таъминласин, ушбу тўғрисида туман Бандликка кўмаклашиш марказига 2018 йил 20 декабрь кунига қадар ахборот бериш;

ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш ўринларининг қолган 75 (етмиш беш) фоизини банд қилиб қўйилишини таъминлаш ва бу ҳақида туман Бандликка кўмаклашиш марказига 2019 йилнинг 10 апрель кунидан кечикмай ахборот бериш;

ҳар чоракда туман Бандликка кўмаклашиш марказига юқорида кўрсатилган тоифадаги шахсларнинг ишга жойлаштирилиши тўғрисида тасдиқланган шакл бўйича ахборот тақдим этиш;

банд қилиб қўйилган иш ўринларининг белгиланган сони ҳисобига ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг тайёрлиги тўғрисидаги ахборотни ташкилот томонидан такдим этилмаганлигига ҳам ва амалда уларнинг тайёр эмаслигига ҳам меҳнат органи томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органи қарорининг бажарилмаганлиги сифатида қараши лозимлиги қайд этилсин.

5. Туман Бандликка кўмаклашиш маркази ваколат доирасида ушбу қарор бажармаган ташкилотларнинг мансабдор шахсларини “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 21-бандига мувофиқ жаримага тортиш масаласини кўриб борсин.

6. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини туман ҳокими томонидан белгиланган миқдордан ортиқча ташкил этган ташкилотлар ушбу иш ўринларини ташкил этишга сарфланган маблағларнинг бир қисмини Бандликка кўмаклашиш маркази билан тузилган шартнома асосида Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш ҳуқуқига эгадир.

7. Туман Бандликка кўмаклашиш маркази (З.Ахмедов) бир ҳафта муддатда ушбу қарорни 1-бандида кўрсатилган ташкилот раҳбарлари эътиборига етказсин ва ушбу қарорнинг бажарилиши устидан назоратни таъминласин.

8. Ушбу қарор “Косонсойнома” туман газетасида расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг    1-ўринбосари Б.Салимжонов зиммасига юклатилсин. 

 

Туман ҳокими                                                  Ж.Юлдашев 

 

  2- илова

Косонсой туманида "Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида"ги Низомга асосан корхона ва ташкилотларда 2015 йилга белгиланган квота иш ўринлари ҳақида

М А Ъ Л У М О Т

МУҲИМ ҚАДАМ

13.07.2017

Мамлакатимизда Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида ҳар бир соҳада оламшумул, тарихий улкан ўзгаришлар юз бермоқда. Хусусан, Президентимизнинг жорий йил 20 июндаги «Ўзбекистон Республикаси аҳолисига 2017-2021 йилларда ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни янада ривожлантириш чора – тадбирлари тўғрисида»ги қарори бу борадаги муҳим қадамлардан бири бўлди.

Қарорда Республиканинг ихтисослаштирилган тиббий ёрдамини янада ривожлантиришнинг энг муҳим йўналишларини белгилаш, унинг географиясини туман (шаҳар) даражасигача кенгайтириш каби кўплаб долзарб чора - тадбирлар белгиланди. Эндиликда барча даражаларда ихтисослаштирилган тиббий хизмат кўрсатиш  тизими тубдан ислоҳ қилинади.

Шунингдек, қарорда ихтисослаштирилган  тиббий ёрдам кўрсатиш тизимида Республика бўйича ва ҳар бир минтақада касалликлар тенденцияларини ўз вақтида аниқлашни таъминлайдиган замонавий таҳлилий ва илмий – тадқиқот ишларини кенг қўллаш назарда тутилган. Бундан ташқари, 2018 йил 1 январгача имтиёзли тоифа алоҳида ҳисобга олинган ҳолда тегишли ихтисослаштирилган тиббий хизматлардан, шу жумладан, юқори технологик тиббий ёрдамдан фойдаланишга муҳтож бўлган беморларнинг доимий янгиланадиган ягона электрон маълумотлар базаси шакллантирилади.

2019 йил 1 январгача бўлган муддатда барча ихтисослаштирилган  марказларда, вилоят филиалларида, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларида врач қабулига масофадан ёзилиш имконини берадиган электрон дастур жорий этилади. Аҳамиятли жиҳати шундаки, қарорда даволаниш учун чет элга жўнаб кетаётган юртдошларимизни ижтимоий – ҳуқуқий ҳимоя қилишнинг таъсирчан механизмларини ишлаб чиқиш, маҳаллий мутахассисларнинг амалий ва назарий кўникмаларини ошириш мақсадида хорижий етакчи олимлар, врачлар ва мутахассисларни шартнома асосида республикага жалб этишга алоҳида эътибор қаратилган.

Бу эса мамлакатимиз аҳолисининг саломатлигини янада мустаҳкамлаш, узоқ ва мазмунли  умр кўришларини  таъминлаш, миллат генофондини асраб авайлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

50 ming nafar aholi toza ichimlik suvi bilan ta’minlanadi

02.12.2016

50 ming nafar aholi toza ichimlik suvi bilan ta’minlanadi

 «Suv keltirgan elda aziz», deydi dono xalqimiz. Ozod va hur diyorimizda aholini toza ichimlik suvi bilan ta’minlashga alohida e’tibor berib kelinmoqda. Xususan, hukumatimizning «Namangan viloyati Kosonsoy tumanida ichimlik suvi ta’minotini yaxshilash maqsadida «Obod» suv to’plash va tozalash inshooti qurilishi to’g’risida»gi 464-F-sonli farmoyishi ham ana shu maqsadga xizmat qilmoqda.

Loyiha qiymati 19849,470 mln. so’m bo’lgan inshootda o’tgan davrda «Yuggazspetsmontaj» unitar korxonasi bosh pudratchiligida katta hajmda qurilish – montaj ishlari amalga oshirildi. Jumladan, loyihaning «Guliston» inshootida soydan suv olish kanali, rezervuar va 4 ta zamonaviy «Gruntfos» nasos agregati o’rnatildi. Asosiy «Obod» inshootida 4 ta suv tindirish va toza suv saqlash hovuzi, filьtrlash, nasos stantsiyalari, xlorlash, laboratoriya, binolari, podstantsiyalar bunyod etildi.

Kecha inshootning foydalanishga topshirish marosimi bo’lib o’tdi. Unda korxona, tashkilot, muassasalar rahbarlari, mahallalar faollari qatnashdilar. Marosimni tuman hokimining birinchi o’rinbosari SH. Dadaboev ochdi. Unda so’z olgan viloyat «Suvoqava» Davlat unitar korxonasi direktori M. Oppoqov yig’ilganlarni yangi inshoot bilan qutladi va o’z so’zida «Obod» suv to’plash va tozalash inshootining ishga tushirilishi natijasida tumanda 50 ming nafardan ziyod aholini toza ichimlik suvi bilan ta’minlashga keng imkoniyat yaratilganligini ta’kidlash bilan birga, ayni damda umumiy uzunligi 13,09 kilometr bo’lgan ichimlik suv tarmog’ini tortish ishlari jadal olib borilayotgani, bu ish nihoyasiga yetkazilganidan keyin yana qo’shimcha ravishda 32 ming nafardan ortiq aholini toza ichimlik suvi bilan ta’minlanishi ko’zda tutilganligini e’tirof etdi.

Yangi inshootning ochilish marosimi bayramona tusga aylandi. Doshqozonda osh damlandi. Barcha dasturxon atrofida jamuljam bo’ldi. Qur’on tilovat qilindi, nuroniy oqsoqollar duoga qo’l ochib, yangi inshoot bunyodkorlariga rahmatlar aytishdi. Tinchlik va barqarorligimiz abadiy bo’lishini Yaratgandan so’rashdi.

SAYLOV-2016: SAVOL VA JAVOBLAR

04.11.2016

SAYLOV-2016: SAVOL VA JAVOBLAR

Savol: Uchastka saylov komissiyalarining vakolatlari nimalardan iborat?

S. G’ulomov, Kosonsoy shahri.

Javob:Uchastka saylov komissiyasi: uchastka bo’yicha  saylovchilarning ro’yxatini tuzadi, saylovchilarni saylovchilar ro’yxati bilan tanishtiradi, ro’yxatdagi noaniqliklar haqidagi arizalarni qabul qiladi va ko’rib chiqadi hamda tegishli o’zgartishlar kiritish masalasini hal qiladi, saylov kuni o’z yashash joyida bo’lish va ovoz berishda qatnashish imkoniyati bo’lmagan saylovchilardan saylov konvertlarini qabul qiladi, saylov o’tkaziladigan kun va ovoz beradigan joy haqida aholini xabardor qiladi, ovoz beriladigan binolar va saylov qutilari tayyorlab qo’yilishini ta’minlaydi, saylov kuni saylov uchast-kasida ovoz berilishini tashkil etadi, saylov uchastkasida berilgan ovozlarni hisoblab chiqadi, saylovga tayyorgarlik ko’rib va ovoz berishni uyushtirish masalalariga doir ariza va shikoyatlarni ko’rib chiqib, ular yuzasidan qarorlar qabul qiladi, ushbu Qonunga muvofiq boshqa vakolatlarni amalga oshiradi (18-modda).

Savol: Fuqarolarning saylovchilar ro’yxatiga kiritish tartibi qanday?

A.Azimov,

 «Bahoriston» MFY.

Javob: Bu O’zbekiston Respublikasining «O’zbekiston Respublikasi Prezidenti saylov to’g’risida»gi Qonunining 21-moddasida belgilab qo’yilgan

Saylov kuniga qadar yoki saylov kuni 18 yoshga to’lgan, ro’yxat tuzilayotgan vaqtda muayyan saylov uchastkasi hududida doimiy istiqomat qilgan O’zbekiston Respublikasining barcha fuqarolari saylovchilar ro’yxatiga kiritiladi.

Saylovchi boshqa saylov uchast-kalarida saylovchilar ro’yxatiga kiritilishi mumkin emas.

Savol: Fuqaro saylovchilar ro’yxatidagi noaniqliklar xususida shikoyat qilish huquqiga egami?

K. Rahimova, Tergachi QFY,

Javob: Qonunning 23 - moddasiga ko’ra, saylovchilarning ro’yxatlari saylovdan o’n besh kun oldin, O’zbekiston Respublikasining xorijiy davlatlardagi vakolatxonalari huzurida, sanatoriy va dam olish uylarida, kasalxonalar va boshqa doimiy ishlaydigan davolash muassasalarida, olis va borish qiyin bo’lgan joylarda tuzilgan saylov uchastkalarida esa saylovdan ikki kun oldin hammaning tanishib chiqishi uchun taqdim etiladi. Uchastka saylov komissiyasi ro’yxat bilan qaerda va qachon tanishish mumkinligi haqida saylovchilarga xabar beradi.

Fuqarolarga uchastka saylov komissiyasining binosida saylovchilar ro’yxati bilan tanishish va uning to’g’ri tuzilganligini tekshirish imkoniyati ta’minlanadi.

Har bir fuqaroga ro’yxatdan chiqarilganlik yuzasidan, shuningdek ro’yxatda saylovchi to’g’risidagi ma’lumotlarni ko’rsatishda noaniqlikka yo’l qo’yilganlik xususida shikoyat qilish huquqi beriladi. Bu masalaga doir ariza uchastka saylov komissiyasi tomonidan ko’rib chiqiladi, arizani uchastka saylov komissiyasi kechi bilan ikki kunlik muddat ichida, saylov arafasida va saylov kuni esa darhol ko’rib chiqib, ro’yxatga zarur tuzatishlar kiritishi yoki arizachiga uning talabi inobatga olinmaganligi to’g’risidagi asoslantirilgan qarorning bir nusxasini berishi shart. Komissiya qarori ustidan tuman (shahar) sudiga saylovdan kechi bilan uch kun oldin shikoyat qilinishi mumkin, tuman (shahar) sudi shikoyatni ikki kunlik muddat ichida ko’rib chiqishga majbur. Tuman (shahar) sudining qarori qat’iydir. Uchastka saylov komissiyasi sudning qaroriga muvofiq saylovchilarning ro’yxatiga darhol tuzatish kiritadi.

Savol: Qonunda saylovoldi tashviqot muddati belgilanganmi?

Javob: Ha, Qonunning 28-moddasi «Saylovoldi tashviqoti» deb nomlangan.

Saylovoldi tashviqoti O’zbekiston Respublikasi Prezidentligiga nomzodlar Markaziy saylov komissiyasi tomonidan ro’yxatga olingan kundan e’tiboran boshlanadi.

O’zbekiston Respublikasi Prezidentligiga nomzodlarga, siyosiy partiyalarga O’zbekiston Respublikasi Markaziy saylov komissiyasi tomonidan belgilanadigan tartibda ommaviy axborot vositalaridan foydalanishda teng huquq beriladi. O’zbekiston Respublikasi Prezidentligiga nomzodlarga saylovchilar bilan yig’ilishlarda hamda saylovchilar uchun qulay bo’lgan boshqa shaklda uchrashuvlar o’tkazishda teng huquq beriladi. Yig’ilishlar va uchrashuvlar o’tkaziladigan vaqt hamda joy haqida saylovchilarga barvaqt xabar qilinadi.

Davlat organlari, jamoat birlashmalari, korxonalarning, muassasalarning, tashkilotlarning rahbarlari, fuqarolarning o’zini o’zi boshqarish organlari O’zbekiston Respublikasi Prezi-dentligiga nomzodlarga saylovchilar bilan uchrashuvlar o’tkazishni tashkil etishda, zarur ma’lumot va axborot materiallari olishda yordam ko’rsatishlari shart.

O’zbekiston Respublikasi Prezidentligiga nomzodlarga o’zining kelgusi faoliyat dasturi bilan chiqish huquqi beriladi.

Tashviqotning saylovchilarga bepul yoki imtiyoz shartlarda tovarlar berish, xizmatlar ko’rsatish (axborot xizmatlari bundan mustasno), shuningdek pul mablag’lari to’lash bilan qo’shib olib borilishi taqiqlanadi.

Saylov kuni tashviqot yuritishga yo’l qo’yilmaydi.

Savol: O’zbekiston Respublikasi Prezidentligiga nomzodning necha nafar ishonchli vakili bo’lishi mumkin?

A. Salimov, Kosonsoy shahri.

Javob:O’zbekiston Respublikasi Prezidentligiga nomzod 15 nafarga qadar ishonchli vakillarga ega bo’lishga haqlidir. (29-modda). Ishonchli vakillar nomzodga saylov kampaniyasini o’tkazishda yordam beradilar, uni O’zbekiston Respublikasining Prezidenti etib saylash uchun tar-g’ibot olib boradilar. Davlat va jamoat tashkilotlari saylov komissiyalari bilan bo’ladigan munosabatlarda nomzodning manfaatini himoya qiladilar. O’zbekiston Respublikasi Prezidentligiga nomzodning taqdimnomasiga ko’ra ishonchli vakillarni O’zbekiston Respublikasi markaziy saylov komissiyasi ro’yxatga oladi. Markaziy saylov komissiyasi ularga tegishli guvohnomalar beradi.

 

TADBIRKOR QONUN HIMOYASIDA

04.11.2016

TADBIRKOR QONUN HIMOYASIDA

03.11.2016 08:59

Savol: Kelgusida 2016 yil 5 oktyabrdagi “Tadbirkorlik faoliyatining jadal rivojlanishini ta’minlashga, xususiy mulkni har tomonlama himoya qilishga va ishbilarmonlik muhitini sifat jihatidan yaxshilashga doir qo’shimcha chora-tadbirlar to’g’risida”gi PF-4848-son Farmon bilan xo’jalik sudlari faoliyatida tadbirkorlik sub’ektlarni manfaatida qanday o’zgarishlar ro’y beradi?

“Kosonsoymeliosuvtrans” MCHJ rahbari

A.Abdurahmanov.

Ushbu savolga viloyat adliya boshqarmasi bo’lim boshlig’i, Yuristlar malakasini oshirish markazi tinglovchisi, Alimardon Inomov javob beradi:

-2017 yilning 1 yanvaridan boshlab tadbirkorlik sub’ektlari hakamlik sudining hal qiluv qarorini majburiy ijro etish uchun ijro varaqasi berish to’g’risida ariza bergan taqdirda davlat boji to’lashdan ozod etiladilar.

SHuningdek, tadbirkorlar huquqlarining sud orqali ishonchli himoya qilinishini, shaffoflik va xolislikni ta’minlash maqsadida xo’jalik sudi majlislariga audio va video qayd etish mexanizmlari bosqichma-bosqich joriy etiladi. Qabul qilingan sud qarorlari veb-saytlarda joylashtirilishini nazarda tutuvchi dastur ishlab chiqiladi.

*****

Savob: Otalikni belgilash qanday amalga oshiriladi?

Savolga tuman FHDYo bo’limi inspektori R. Azizova javob beradi:

-Otalikni belgilash O’zbekis-ton Respublikasi "Oila" kodeksining 205-207 moddalariga asosan FHDYo organlarida umumiy tartibda amalga oshiriladi. SHuningdek, qonuniy nikohda bo’lmagan ota-onadan tug’ilgan bolalarga tug’ilish qayd etilganida ota-onalarning shaxsini tasdiqlovchi hujjatlari, ota-onaning birgalikdagi arizalari, chaqaloq tug’ilganligi haqidagi tibbiy ma’lumotnoma, ayrim hollarda 10 yoshdan yuqori bo’lgan bolalarning roziligi hamda sudning otalikni belgilash haqidagi hal qiluv qarori asos bo’ladi.  Sudning otalikni belgilash haqidagi hal qiluv qaroriga asosan bolaning tug’ilganligi haqidagi dalolatnoma yozuviga otasi to’g’risidagi ma’lumotlarni kiritish mazkur qaror qonuniy kuchga kirgandan keyin amalga oshiriladi. Tug’ilganlik haqidagi  dalolatnoma yozuvi yolg’iz onaning arizasiga asosan qayd etilgandan keyin bolaning ota-onasi qonuniy nikohdan o’tib, ona nikohdan so’ng erining familiyasiga o’tgan bo’lsa va ular otalikni belgilash haqidagi arizaga birgalikda imzo qo’ysalar bolaning tug’ilganlik haqidagi dalolatnoma yozuviga o’zgartirish kiritilib, otalikni belgilash haqidagi xabarnoma yetti kun ichida viloyat FHDYo arxiviga yuboriladi.

 

 

Puxta hozirlik

13.10.2016

O’zbekiston «Milliy tiklanish» demokratik partiyasi Kosonsoy tuman kengashining navbatdagi plenumi bo’lib o’tdi. Unda kengashning yilning o’tgan davridagi faoliyati, Prezident sayloviga puxta hozirlik ko’rish kabi masalalar muhokama etildi.

Kun tartibidagi masalalar yuzasidan O’zbekiston «Milliy tiklanish» demokratik partiyasi viloyat kengashi devoni rahbari G’.To’ychiboev, tuman Kengashi deputati A. Atamov so’zga chiqdilar.

Plunumda Abdusattor Qahhorov O’zbekiston «Milliy tiklanish» demokratik partiyasi tuman kengashi raisi etib tasdiqlandi.

Yetakchi kuch

05.10.2016

Mamlakatimizning Birinchi Prezidenti Islom Karimov: «Farzandlarimizga ishonch, hurmat bilan qarash-kelajagimizga bo’lgan ishonch, millatimizga, xalqimizga bo’lgan hurmat-ehtiromdir» deb ta’kidlab o’tgan.

Istiqlol yillarida ta’lim-tarbiya sohasida amalga oshirilgan islohotlar, erishilgan natija va samaralar zamirida  ana shu maqsadlar mujassam topmoqda. Bugun o’sib kelayotgan avlodga, uning ma’naviy tarbiyasiga nihoyatda katta javobgarlik hissi  bilan yondashish dolzarb ahamiyat kasb etmoqda. Bu esa o’qituvchi va murabbiylar oldiga katta mas’uliyat qo’ymoqda.

Mustaqillik yillarida yangi ijtimoiy-iqtisodiy sharoitlarda ta’limning talab qilinadigan darajasi va sifatini barqaror rivojlanishining kafolatlari, ustuvorligini ta’minlovchi moddiy-texnika va axborot bazasi yaratildi. Buning natijasida o’tgan yillarda mamlakatimizning barcha hududlarida, chekka-chekka qishloqlarda ham o’quvchilar uchun zamonaviy, jahon standartlariga javob beradigan maktablar, kollejlar, litseylar barpo etildi va ularning moddiy-texnika bazasi mustahkamlandi. O’qituvchi va murabbiylar el-yurtimizning kelajagi, hayot-mamotini hal qiluvchi, ta’lim-tarbiya sohasiga bamisoli jon bag’ishlayotgan qudratli kuchga aylanmoqda. Bu-sharafli kasb egalarini farzandlarimizning barkamol ruhiy dunyosi, ularning ma’naviy-axloqiy jihatdan yetuk, jismonan sog’lom bo’lishi uchun doimo qayg’urib, astoydil mehnat qilayotganlarida namoyon bo’lmoqda.

Bayramingiz muborak, o’qituvchi va murabbiylar!

Bo’riboy Obilov, Qorasuv QFYda yashovchi


G’urur va iftixor saboqlari keng o’rganilmoqda

09.09.2014

Mamlakatimizning barcha xududlarida bo’lgani kabi Namangan viloyatidagi ta’lim muassasalari, akademik litsey, kasb-hunar kollejlarida tashkil etilayotgan “Mustaqillik darslari” da ham istiqlol yillarida erishilgan yutuqlar hamda Prezidentimiz Islom Karimovning 2014 yil 15-16 may kunlari Samarqand shahrida bo’lib o’tgan “O’rta asrlar Sharq allomalari va mutafakkirlarining tarixiy merosi, uning zamonaviy tsivilizatsiya rivojidagi roli va ahamiyati” mavzusidagi xalqaro konferentsiyasidagi ma’ruzasi qizg’in o’rganilmoqda.

Shifoxonaning yangi binosi

28.08.2014

Namangan viloyati To’raqo’rg’on tumani tibbiyot birlashmasining zamon talablari asosida rekonstruktsiya qilingan bolalar bo’limi binosi foydalanishga topshirildi. 

 
© 2014, Namangan viloyat Kosonsoy tuman hokimligining rasmiy axborot portali. Sayt materiallaridan foydalanilganda www.kosonsoy.uz manbasi ko'rsatilishi shart.
Sayt Namangan viloyati hokimligining Kompyuterlashtirish markazi tomonidan ishlab chiqilgan.