Янгиликлар

Сайёр қабулда аҳоли мурожаатлари ўрганилди
13.04.2024
Аҳоли муаммоларини манзилли ўрганиш, ечимини кутаётган масалалар юзасидан ижобий натижага эришиш мақсадида "Шайхон" маҳалласида жойлашган 4-сектор биносида Косонсой тумани ҳокими Дилмурод Қодиров, туман солиқ инспекция бошлиғи А.Холматов ҳамда тумани ҳокими ўринбосарлари иштирокида фуқаролар сайёр қабули ўтказилди. Сайёр қабулда фуқаролардан ўзларини қизиқтирган саволларга ҳамда ечимини кутаётган муаммоларига бевосита туман раҳбари ҳамда ўринбосарлардан жавоб олиш имкониятига эга бўлдилар. Очиқ мулоқот тарзида ўтган қабулда фуқаролардан уй-жой, ичимлик суви, аукцион савдосига ер билан боғлиқ масала, моддий ёрдам, иш билан таъминлаш, кредит, тиббий ёрдам, аукцион савдосига ер билан боғлиқ масала, тадбиркорлик фаолиятини юритишга оид аҳоли мурожаатлари тингланди. Айрим мурожаатлар жойида ечимга келтирилган бўлса, баъзиларига ҳуқуқий тушунча берилди, маълум бир вақт талаб этадиган мурожаатлар тегишлилиги юзасидан дахлдор мутасаддиларга бириктирилди ва ижроси назоратга олинди.

 

Ишонч телефонлар

    • Вилоят ҳокимлигининг ишонч телефони (0-369) 227-07-11
    • Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлим (0-369) 227-08-29
    • Туман ҳокимлигининг ишонч телефони (0-369) 652-12-10
    • Туман ҳокимлигининг умумий бўлим (0-369) 652-28-02
    • Туман ҳокимлигининг ахборот хизмати (0-369) 652-21-85
    • Туман ҳокимлигининг оила ва хотин қизлар бўлими (0-369) 652-18-92
    • Маҳаллабай ишлаш маркази (0-369) 652-60-10
    • Ташкилий кадрлар гуруҳи (0-369) 652-13-12

Сўровнома

Интерактив давлат хизматларидан фойдаланишдан мақсадингиз?

Косонсойнинг тоғлик ҳудуди, Қирғистон Республикаси билан чегарадош бўлган “Обод” маҳалласида жойлашган “Косонсой” санаториясида мустақиллигимизнинг 30 йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида “Уч авлод учрашуви” бўлиб ўтди.

Унда маҳаллада яшовчи нуроний отахонлар, онахонлар, устоз мураббийлар ва ижодкорлар, санъаткорлар, давлат мукофоти совриндорлари, жамоат ташкилотлари вакиллари ҳамда фаол етакчи ёшлар иштирок этишди.

Сектор раҳбарлари, Президентнинг Халқ қабулхонаси мутасаддилари ва бошқа меҳмонлар турли миллат вакилларининг анъаналари акс этган кўргазмалар билан танишдилар.

Умумтаълим мактабларида иқтидорли ўқувчилар жуда кўплиги тадбир давомида янада ойдинлашди. Уларнинг китобхонлиги, санъатсеварлиги, ҳунармандчиликка меҳр қўйганлари яратган асарларида, маҳсулотларида мужассам бўлди.

Тадбирда туман ҳокими Баҳодир Юсупов сўз олиб, Президентимиз ташаббуси билан ёши улуғ инсонларга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш, меҳнат фахрийларини эъзозлаш давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида эътироф этилаётганлигини таъкидлаб ўтди.

Ҳар қандай давра куй-қўшиқлар билан файзли бўлганидек, тадбир давомида туман маданият бўлими томонидан ташкил этилган концерт дастури йиғилганларга хуш кайфият бахш этди.

Албатта, бу каби маънавий-маърифий тадбирлар ёшларни маънан етук бўлиб улғайишига, ватанпарварлик туйғуларини янада чуқур сингдиришга, уруш ва меҳнат фахрийларининг ҳаёт мактаби билан яқиндан танишишга хизмат қилади.

Фото галерея

Видео галерея