Янгиликлар

Қадринг баланд бўлсин, она тилим!
21.10.2021
Бугун мамлакатимизнинг барча ҳудудларида Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги қонуни қабул қилинганининг ўттиз икки йиллиги ҳамда “Ўзбек тили байрами” куни нишонланди. Косонсойдаги 4-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида ҳам туман ҳокимлиги, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, халқ таълими бўлими ташаббуси билан “Қадринг баланд бўлсин, она тилим!” шиори остидаги байрам тадбири ташкил этилди. Тадбирда туман ҳокими ўринбосари А. Шералиев, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси мутахассиси М. Темирова, туман ҳокимининг маслаҳатчиси З.Нишоновалар сўз олиб она тилимизнинг буюклиги, бойлиги, бетакрорлиги ва ўзига хос фазилатлари ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтишди. Тадбир давомида бетакрор она тилимиз ривожида алоҳида намуна кўрсатаётган бир қатор маънавият фидойилари, ўқувчи ёшлар тақдирландилар. Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари томонидан куйланган куй ва қўшиқлар тадбирга янада кўтаринкилик бахш этди.

Ишонч телефонлар

Сўровнома

Интинтерактив давлат хизматлардан фойдаланишдан мақсадингиз?

Фото галерея

Видео галерея